Кўча-куйда учраган, менга алик бермаган, юзимга кулиб туриб, ортимдан сўкиб қолган, душманимга инсоф бер. Дўстман дея дўстлашган, хар кунимда асқотган, гохи мендан хам ранжиб, гохи мени унутган, дўстимга хам инсоф бер. Волидаи мухтарам, қиблагохим-ягонам, карғаса хам, уришса хам, мехрибоним сирдошим, онажонимга инсоф бер. Севдим сени деб турган, кўзларимга тик боқган, менда шахват уйғотган, севгилимга инсоф бер. Олар молим тиллодан, берар қарзим жонимдан, мендан ўтсанг касбингдан, хамкасбимга инсоф бер. Тўймай қолар тўйса хам, қон қақшатиб олса хам, юлқиб олар дамба дам, бошлиқларга инсоф бер . «Фалак яратган хаёт, Дарвин бу энг улуғ зот, умр туганмас хаёт» (деган) ахмоқларга инсоф бер. «Ислом-қон уруш жиход, мусулмонга тинчлик ёт, хамма дин бу бир баёт» (деган)…. ГУМРОХЛАРГА ИНСОФ БЕР! Билиб билмай хато ла , мактуб бирла юзланган , балки сўз савоб бўлган, каминага инсоф бер.
|