
Олий лига-2010" баҳсларининг 7-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Дастлаб Самарқандда бошланган "Динамо" - "Қизилқум" учрашувида томонлар муроса кўчасини танлашди. Азамат Абдураимов жамоаси бу ўйинда ҳужумкор ўйнасада, рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. "Андижон" бўлса, яна бир бор бу мавсумдан нияти катта эканлигини исботлади. Водийликлар ўз уйларида "Локо"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.
Амет Мамет бу сафар бошқача тактика қўллаб, тошкентликларни осон таслим қилди. Афзал Азизов 32-дақиқада ҳамда Бахтиёр Ҳамидуллаев 38-дақиқада киритган биттадан тўплари учрашув тугагунча ўзгармай қолди.
Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" шаҳрида бўлса, Игорь Шквирин шогирдлари ва ниҳоят ғалабага эришишди. Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Олмалиқда мағлубиятга учради. Темур Кагиров томонидан 34-дақиқада киритилган ягона гол "Олмалиқ"нинг бу мавсумдаги илк ғалабасини почин қилиб берди.
"Машъал" кучли рақибга дуч келди чоғи, "Металлург" қаршилигини синдира олмади. Бекободликлар Муборакдан очко билан қайтишди. Турнир жадвалига қараб, сўнги ўрин муборак "Хоразм" деймизми?
учрашувлар:
"Динамо" - "Қизилқум" 0:0
"Андижон" - "Локомотив" 2:0
"Олмалиқ" - "Шўртан" 1:0
"Машъал" - "Металлург" 1:1
|