SESHANBA, 2025.06.24, 17:34
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Август » 19 » “ОИЛАМ МЕНИ ХОРИЖГА СОТДИ!”
19:44
“ОИЛАМ МЕНИ ХОРИЖГА СОТДИ!”


Сўнгги йилларда глобал муаммога айланиб бораётган "Одам савдоси” қурбонларининг сони йилдан-йилга ошиши жуда ачинарли ҳолат. Кимдир билиб, яна кимдир эса билмасдан тузоққа илинмоқда. Асосан содда, самимий, ишонувчан юртдошларимизни катта миқдордаги ойлик маош ваъда бериб, ўзга юртга ўзимизникилар жўнатаётганлиги жуда аянчли. Бугун биз бир муштипар, бир оилани гуллатадиган гўзал ва латофатли аёлни дардларига шерик бўлдик...

Ўзининг исмини Нилуфар дея таништирган самарқандлик келинчак бундан 3 йил олдин орзу ҳаваслар билан ўзи ёқтирган йигитга турмушга чиққанлигини тўлқинланиб гапиришдан бошлади.

— Феруз ака... Тўғрисини айтсам, бу инсонни ака дейишга ҳам тилим бормаяпти. Биз яхши ниятлар билан оила қургандик, лекин турмушнинг муштлари қаттиқ бўларкан. 20 ёшимда шу инсонга турмушга чиққанимда, гўё, ҳаётим жаннатга ўхшарди. Ўзимни еттинчи осмонда ҳис қилардим. Бу хурсандчилигим узоққа чўзилмади. Кўнгил қўйган инсоним ичиб келиб, сабабсиз мени дўппослашни ўзига одат қилиб олди. Бугун яхши бўлар, эртага яхши бўлар, деган ишонч билан бир йил яшадим. Йўқ, натижа бўлмади. Бу орада ўғилли бўлдим. Фарзандли бўлганимиздан сўнг бу кўнгилсизликлар нуқта қўяр, дердим. Адашган эканман. Охир-оқибат, "бўлди, ҳаммасига нуқта қўяман”, деганимда қайнонам шарт қўйди:

— Сени келин қилгуниммизча кетган харажатларни, шу кунгача еб-ичган ҳаққингни тўласанггина кетасан! 

Қайнопам эса менга ёрдам берадигандек деди:

— Хоҳласанг, сени чет элга ишга жўнатаман. Келишилган суммани бизга жўнатасан, қолган хизмат ҳаққингни ўзинг учун олаверасан!

Шу суҳбатимизни турмуш ўртоғим ҳам эшитиб, мени чет элга ишлаш учун боришга мажбурлади. Уларнинг айтишича, у ерда чол-кампирнинг хизматини қилсам, ойига минг доллар маош тўлашаркан.

— Чет элга кетишингни ўзим таъминлайман. Тўй, шу пайтгача еб-ичганинг ва йўл киранг билан бизга 15 минг доллар тўлайсан! — қайнопамнинг хулосаси шу бўлди.

Эримнинг калтакларидан шу қадар безган эканманки, бу таклиф менга зулматли ҳаётимдан ёруғликка чиқиш йўли бўлиб кўринди.  Ўғлимни ота-онамга бериб, орзулар оғушида чет элга ишлашга кетдим. Қайнопамни ташаббуслари билан олти киши бўлиб, самолётда Дубай томон учдик. Не кўз билан кўрайки, на қари чолу кампир бор ва на бошқаси. Фуқаролик паспортларимизни йиғиб олиб қўйишди. Чет тилини билмаганим учун уларнинг имо-ишоралари ва олақарашларидан бошқа ниятда жўнатганликларини ҳис қилдим. Уларнинг таклифига норози эканлигимни таржимонлар орқали билдирдим. Энг даҳшатлиси, ана ўшанда бошланди. Қолган бешта қизни бошқа қайтиб учратмадим. Мени аэропортда қабул қилиб олган аёл билан яна тўртта барзангидей эркак, кўриниши рус миллатига ўхшаш қиз иккимизни кимсасиз чўлга олиб кетишди. Бу даҳшатли воқеани сўз билан ифодалай олмайман. Эсласам, бутун аъзойи баданим титраб кетади. Кимсасиз чўлда бечора қизни тўртта барзанги эркак... зўрлади. Таклифларига кўнмасам, мен ҳам шу аҳволга тушишимни тушунтиришди. Нима қилишни билмай бошим қотди. На чора, яшаш учун рози бўлдим. Орқага қайтаяпмиз-у, ҳалиги бечора қизни кимсасиз чўлда беҳол, кийимсиз бир аҳволда ташлаб кетишаётганини кўриб, уларнинг ҳайвондан ҳам баттар англадим. Қизнинг тақдири менга қоронғи. Чўлда ўлиб кетдими ёки кимдир кўриб уйига олиб кетдими?.. Кейин билсам, у қиз мижозларга яхши хизмат кўрсатмаган экан. Буни менга дарс сифатида кўрсатишибди. Уларнинг таклифига рози бўлдим-у, лекин олдинда яна бир қанча шартлари ҳам борлигини кейин тушуниб етдим. Мижозни кўнглини олиш ҳар битта аёлнинг вазифаси эканлиги қатъий тушунтирилди. Атрофимдаги қизлар менга инглиз тили ва арабча рақс тушишларни ўргата бошлашди. Бу ботқоқликда ҳаттоки, ҳусним ҳам менга панд берди. Аниқроқ қилиб айтганда, бошимга бало бўлди. Ҳаётимда биринчи марта гўзал бўлиб туғилганим учун афсусландим. Сабаби, бошқа қизларга қараганда менинг мижозим кўплигидан бир кун ҳам дам олиш куни бўлмасди. Ичимдан ўтаётган дардларимни атрофимдаги қизларга айтишга ҳам қўрқардим. Кўзимга ҳамма душман бўлиб кўринарди. Ҳаммадан нафратланардим. Лекин буни ўзларига сездирмасдим. Чунки оқибати яхшилик билан тугамаслигини билардим. Бу муҳитга кўникканимга уларни ишонтирганимдан сўнг қизлар билан дискотекаларга боришимга рухсат беришди. Билдириб қўймаслик учун бир-икки марта бориб келиб юрдим. Учинчи маротаба чиқишимда ўз хоҳишим билан ўзимни милиция ходимларига топширдим. Улар мени зиндонга қамашди. Кимлигим ва қаердан келганлигим ҳақида батафсил маълумот берганимдан сўнг бизнинг элчихонамиз билан боғланишди. Шахсимни аниқлашга бир ҳафта, ҳужжат тайёрлаш ва юртимга қайтишни таъминлаш учун эса икки ой вақт кетди. Бирлашган Араб Амирлиги менга шахсимни тасдиқловчи ҳужжат тайёрлаб берган бўлса, ҳукуматимиз Ватанимга қайтишим учун йўл харажатларини тўлаб, чиптамни қўлимга олиб келиб беришганида кўзимга аччиқ ёш келди (ўксиб йиғлади)... Юртимга қайтишим билан ҳамма қийинчиликлар орқада қолганлигини бутун борлиғим билан ҳис қилдим-у, лекин аэропортда кучли ваҳима босди. Гўёки яна кимдир мени олиб қочиб кетиб, ўша ботқоққа обориб ташлаётгандек эди. Самолёт осмонга парвоз қилмагунича саросимада ўтирдим. Самолётда "Ҳурматли пассажирлар камарларингизни тақиб олинг, қўнишга тайёрланаяпмиз”, деган сўзни эшитганимда ойнадан пастга қарадим-у, кўзимдан ёш оқди. Ҳозир ўша ҳолатимни сизга тасвирлаб бера олмайман... (Кўзига ёш келди). Шу даражада ҳаяжон босдики, ўзимни ўзим идрок эта олмай қолдим. Атрофимдагилар мени кўриб ҳайрону лол, мен эса ўзимни йиғлашдан тўхтата олмасдим.Ҳаттоки, самолётдан ўзим тушишга ҳолим йўқлигидан ҳушимдан кетиб қолай дедим. Аэропорт ходимлари ёрдамида биринчи тиббий хизмат кўрсатилганидан сўнг анча ўзимга келдим. Аэропортни ўзида мени Ички Ишлар ходимлари кутиб олиб, шифохонага жойлаштиришди. Бир ой давомида шифохонада даволаниш билан бирга, қайнона, қайнопа ва эримнинг кирдикорларини ошкор қилдим. Улар тегишли жазосини олишди. Ҳозир аҳволим анча яхши. Лекин мени битта нарса қийнайди. Кўча-кўйда юрсам ҳамма мени қўли билан кўрсатиб, "дубайский” деб гапиришади. Бу сўзни кўтариш менга қандай оғирлигини ҳис қилаяпсизми?..

Икки ёшли ўғлимнинг келажагини, тақдири қандай бўлишини ўйласам юрагим орқага тортиб кетади. Бу тамға нафақат ўзимга, фарзандимнинг ҳам пешонасига урилиб қолмадими?.. Эртага "отам ким?” деса нима дейман? (Йиғлайди). Отанг мени чет элга сотиб юборган, деб айтиш учун ўзимда журъат топа оламанми?.. Билмайман (ўзини йиғидан тўхтата олмади). Сизлар билан гаплашишга рози бўлганимнинг ягона сабаби бошқа аёлларимиз, қизларимиз алданиб қолмасликларини, менинг ҳаётим улар учун бир дарс бўлишини хоҳладим. Ҳамма жойда тошу тарози бир хил. Чет элда яхши даромад топаман, деб хом хаёл бўлманг! Ҳеч қаерда осонликча бир сўм пул берилмайди, сизга катта пул эвазига иш таклиф қилишаяптими, билингки, ўша жойда ёлғон бор.

Муаллиф: 23 ёшли Нилуфарнинг дардларини эшитиб, инсон зоти шу даражада тубанликка бориши мумкинлигидан ҳайратга тушдим. Биз инсон фарзандларимиз-ку, ориятли эркакларимиз қаерга қарашаяпти? Хотинини бозорга чиқариб, уйида керилиб ётган эркаклар ҳақида эшитганмиз. Лекин пул учун ўз жуфти ҳалолини қул қилиб сотган эркакни ҳали тарих ҳам кўрмаган бўлса керак. Ўз келинини арзимаган пул эвазига сотиб юбораётган онанинг кўзига невараси кўринмадимикан? Наҳот инсоният шу даражада тубанликка қараб йўл олаётган бўлса?! Сиз ҳали бу каби жабрдийдаларнинг биттаси билан танишдингиз, холос. Рўйхатда ҳали қанча-қанчаси турибди. Баъзилари алданган бўлса, минг афсуски, бу йўлга ўз хоҳиши билан кетганлари ҳам йўқ эмас.

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги

Транспортдаги ички ишлар бошқармаси

жиноят қидируви ва терроризмга қарши

курашиш бошқармаси "Одам савдосига єарши курашиш”

бўлими билан ҳамкорликда тайёрланди.

Муаллиф: Дилбаҳор ХУДОЙБЕРДИЕВА

 

 

 

 

"ҚАТТИҚ САРОСИМАДАМАН...”

Кузатувлар жараёнида аэрапортга келиб тушган Умида исмли қиз билан ҳам гаплашишга муваффақ бўлдик.

— Ёлғиз ўзим Москвага бордим. У ердан Сочига самолётда учдим. Қора денгиз орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига ўтдим. Ниятим давлатларни кўриб саёҳат қилиш эди.

— Фуқаролик ва хорижга чиқиш-келиш бошқармасининг махсус рухсатномасисиз қандай чиқдингиз?

— Билмадим. Бу ҳақда менга ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ.

— Нега ҳаяжонланяпсиз?

— Ўзим. Қаттиқ саросимадаман. Ноқонуний чиққанлигимни билмагандим.

"НЕГА АФСУСЛАНАЙ?”

Шаҳноза 23 ёш, бухоролик, Дубайдан олиб келинган.

— Қаерга кетаётганимни ва нима иш қилишимни олдиндан билганман. Бу ҳақда онамнинг ҳам хабари бор эди. Икки йил давомида Дубайда ишладим. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қўлига тушиб қолганимдан сўнг Ўзбекистонга қайтаришди.

— Отангиз борми?

— Йўқ. Ота-онам ажрашиб кетишган. Мендан жавоб оламан, деб умидвор бўлманг. Мен сизга ҳеч нарса айтолмайман. Қизиқишингиз кучли бўлса, чипта олиб Дубайга бориб келинг.

— Қилган ишингиздан афсусланиш ҳисси борми, сизда ўзи?

— Йўқ, нега афсусланаман. Пешонамда борини кўраман. Оҳ-воҳ қилганим билан ҳеч нарса ўзгармайди. Ёки сиз менга ишимни осонлаштириб бермайсиз-ку...

Ўзини тутиши, гап сўзларидан бу қизнинг чеҳрасида заррача ҳам афсус-надомат кўринмайди. Энг ачинарлиси, ориятли, номусли ўзбек қизидан заррача ҳам намуна йўқ. Бу қизларни ватандошим, юртдошим, дейишга ҳам уяласан киши. Қизини қаерга, қандай ишга жўнатаётган она ҳақида нима дейиш мумкин? Эсиз...


Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 2752 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Август 2010  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz