Nokia компанияси мобил телефонлар ишлаш давомийлигини ошириш борасида ўзгача таклиф билан чиқди, яъни мобил телефонлар энергияни доимий ҳаракатдан олади.
Бу сингари технологияни ўтган йили Япониянинг NEC компанияси ҳам чиқарганди. Масофадан бошқарув пулти батареясиз ишлайди – унинг ичидаги митти генератор керакли энергияни пулт тугмасини босишда содир бўлган вибрациядан ҳосил қилади. Мобил телефонлар учун ҳам бу усул қўл келиши мумкин.