
Бош бармоқ – ота-онани билдиради. Кўрсаткич бармоқ – ака-укалар ва опа-сингилларни билдиради. Ўрта бармоқ – инсон ўзини, ён бармоқ – шеригингизни (рафиқ/рафиқангизни), жимжилоқ – фарзандларингизни билдиради.
Барча бармоқларингизни бирлаштириб олинг, бунда ўрта бармоқларларнинг ташқи томонлари бир бирига тегиб туриши керак. Сўнгра эса, қолган 4 жуфтликларни бир-бирига юмшоқ жойлари билан бирлаштириб олинг (бош бармоқни бош бармоқ билан, кўрсаткич бармоқни кўрсаткич бармоқ билан ва ҳоказо).
Кўрсатмага амал қилинг, аммо бармоқларнинг 5 жуфтлигидан атиги иккитасини бир-биридан узиб олиш мумкинлигини эсда тутинг.
1. Ота-онани билдирадиган богш бармоқларни бир-биридан узишга ҳаркат қилиб кўринг. Ўхшадими? Бу барча кишилар, ҳаётда касалликларга дучор бўлиб, охир-оқибатда бу оламни тарк этишларидан далолат беради. Ушбу узилиш, ота-онамиз бизнинг ҳаётимизни абадий тарк этишлари мумкинлигининг белгисидир.
2. Энди, бош бармоқларни бирлаштириб, опа-укаларимизни билдирадиган, кўрсаткич бармоқларни бир-биридан узишга ҳаракат қилиб кўринг. Узилдими? Демак, бу уларнинг ҳам оилалари бор (ёки бўлади), ва улар деб биздан узоқлашишларини билдирадиган белгидир.
3. Кўрсаткич бармоқларни бирлаштириб, фарзандларингизни билдирадиган жимжилоқларингизни бир биридан узиб кўринг. Узилдими? Бунинг сабаби, фарзандларимиз ҳам, катта бўлганларида, ўз оиласини қуради ва биздан сал бўлса ҳам узоқлашишини билдиради.
4. Ана энди эса, жимжилоқларингизни ҳам бирлаштириб, никоҳ узуги тақиладиган, ён бармоқларингизни бир-биридан узишга ҳаракат қилиб кўринг? Ҳайрон қолишингиз мумкин, лекин бу бармоқлар, бир-биридан ҳеч қачон узилмайди, чунки улар эр-хотин белгисидир.
Айнан шу сабабли, никоҳ узуки ён бармоққа тақилади.
holva.uz
|