
Навоий шаҳри вилоят маркази бўлиб, у Кармана туманининг жанубий шарқий
қисмида, Зарафшон водийсининг ғарб томонида жойлашган. Шаҳар атрофи
тоғлардан иборат бўлиб, ғарбдан шарққача тоғлар баландлиги ўзгаради.
Ғарб томондан ҳудуд Қизилқум қумликлари билан, шимолдан Қоратоғ тоғи,
шарқ ва жанубдан Зиёвуддин тоғ тизмалари билан ўралган.
Шаҳарнинг
туб аҳолиси ўзбеклардир. Ўзбеклар 92086 киши (73,2 фоиз), руслар 20757
киши (16,5 фоиз), қозоқлар 1635 киши (1,3 фоиз) ва бошқа миллат
вакиллари 11322 киши (9,0 фоиз)ни ташкил этади. Жами аҳоли 125800
кишидан иборат. Шу жумладан, «Тинчлик» шаҳарчасида 3209
киши истиқомат қилади. Жами аҳоли таркибининг 51,3 фоизини ёки 64535
нафарини аёллар ва 48,7 фоизини ёки 61265 нафарини эркаклар ташкил
қилади.
Навоий шаҳар иқтисодиётида саноат соҳаси катта ўрин
тутади. Шаҳарда Республикамизнинг иқтисодиётига, ишлаб чиқаришига ўлкан
ҳисса қўшадиган йирик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Булар: Навоий
кон металлургия комбинати, “Қизилқумсемент” очиқ
аксиядорлик жамияти, “Навоиязот” аксиядорлик жамияти,
“Електрокимё” каби корхоналардир.
Navoiy shahrida ikkita institut bor:Navoiy Davlat Pedagogika Instituti va Navoiy Davlat Konchilik Instituti.
|