ОФК кубогининг 5-туридан ўрин олган "Насаф” ва Ливаннинг "Ал-Аҳад” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.Майдонда ҳаракат қиладиган ҳакамлар бригадасининг барчаси Туркманистондан. Бош ҳакам Какабай Сеидовга қанотларда Игор Барабаш ва Рашит Полвонов кўмаклашишади. Учрашувнинг захирадаги ҳаками қирғизистонлик Тимур Файзуллин.Учрашув комиссари Кейт Луиза Бидвелл хоним эса Австралиядан ташриф буюради.Эслатиб ўтамиз, "Насаф” – "Ал-Аҳад” учрашуви 20 апрель куни, соат 17:00 да Қаршидаги "Марказий” стадионда бошланади.