Катта ёшдаги одам танасида тахминан 5,5 литр қон, скелетида 200 та суяк, миясининг оғирлиги 1,2-1,5 кг бўлади. Инсон бурни 10.000 га яқин ҳидни ажрата олади. Бир одам умри давомида ўртача 240 минг километр масофани босиб ўтади. Инсон танасидаги углероддан 900 та қалам, фосфордан 2000 гугурт донаси, мойдан-битта кирсовун, темирдан каттакон битта мих тайёрлаш мумкин. Одам бир кеча-кундузда ўртача ошхона катталигидаги ҳаво шарини тўлдиришга етадиган ҳавони ютади. Бир одам учун кунига камида 20 грамм, йилига зса 7,2 кило туз керак бўлади. Одамнинг энг катта ички аъзоси жигар ҳисобланади. Инсон танасидаги энг серсув аъзо — кўз. Унинг ўндан тўққиз қисми сув, қолгани турли тўқима ва ҳужайралардан иборат. Энг кам сувли аъзо тишларимиздир. Инсон организмида ўртача 600 та мушак бўлади. Эркак кишинниг мушаклари тана оғирлигининг 45 фоизини ташкил этади. Одамларнинг 17 фоизи чапақайдир. Чапақайлар бошқа инсонларга қараганда ошқозон-ичак касалликлари билан икки баравар кўпроқ оғришар экан. Тана ҳарорати 24 даражагача пасайса ҳам инсон нутқ қобилиятини сақлаб қоларкан. Одам нафас олмай 2-3 дақиқага чидаши мумкин. Аммо сув остида 13,4 дақиқа нафас олмай турган ғаввос тарихда бўлган. Одамнинг ўсиб кетган тирноғи остида турли касаллик тарқатувчи икки миллиондан ортиқ микроб йиғилиши мумкин. Ошқозон орқали бир йилда ўртача 730 минг калория олинади. Қўл тирноқлари бир ойда 8 мм. ўсади. Оёқ тирноқлари шунинг ярмича. Буйраклар бир йилда етти юз литр сувни филтрлаб ўтказади. Тери ҳар йили уч марта янгиланади. Соғлом кишининг бошидан бир кунда 70-80 тола соч тўкилиб, яна шунчаси ўсиб чиқади. Инсон миясида ҳар сонияда 100 мингга яқин кимёвий реакция содир бўлади.
|