Германиянинг Мюньхен шаҳрида Арманистон ва Озарбайжон орасида баҳсли Тоғли Қорабоғ можароси юзасидан музокаралар қайта бошланмоқда. Мазкур минтақа 90-йилларда икки давлат орасида шафқатсиз қуролли низоларга саҳна бўлганди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев навбатдаги босқич музокараларнинг "ҳал қилувчи" бўлишини айтган. Озарбайжон раҳбарига кўра, агар улар самара бермаса, ихтиёрида ҳарбий йўл тутишдан бошқа танлов қолмайди.
|