
Гулсанам Мамазоитова яккахон концертига катта
тайёргарлик кўряпти. Иқтисодий инқироз чипталарнинг илдам сотилишига
ҳалақит беряптими ё яна бошқа сабаб, хонанданинг олти кунлик концертига
қизиқувчилар сони у қадар кўп эмас. Энг муҳими, Гулсанам "Фалак мулки”
дастурига бор меҳрини берган! Оммани қизиқтирадиган мавзуларда қўшиқлар
тайёрлаган. Шулардан бири, "Ғийбатчи аёл” деб номланади. Мамазотова
ғийбатчи аёлларга қарши! Қўшиқ мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниши
эҳтимоли бор. Дарвоқе, бу йилги дастурда Гулсанам ўзининг бешта
шогирдидан иборат янги қизлар гуруҳини илк бор катта саҳнада олиб
чиқмоқчи! Айрим шоу бизнес вакиллари фикрига кўра, хонанда йил давомида
деярли клиплар ишламайди. Фақат тўйлар ва гастроллар билан овора бўлиб,
яккахон концертига у қадар қизиқтира олмайди. Фақат маблағ топиш билан
иш битмайди. Шунинг учун ҳам топилаётган фойданинг ҳеч бўлмаганда учдан
икки қисмини ижодий фаолликка сарфлаш керак. Бу фикрлар қайсидир
маънода тўғридир ҳам. Бироқ, Гулсанамнинг стратегияси бошқачадир. У ўз
йўлида ортиқча рекламаларсиз ҳам муваффақиятга эришиш мумкинлигига
ишонар. Муҳими, яхши тароналар, маънан бой концерт дастурини тақдим
этиш ғояси сўнмасин! Jasur HAMROYEV
|