2011 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйинда иштирок этиш учун Малайзия терма жамоаси делегацияси 12 ноябрь куни саҳарда соат 03:20 да Куала-Лумпурдан Тошкентга учиб келди.
Бош мураббий Кришанасами Ражагобал Тошкентга 18 та футболчи билан ташриф буюрди. Меҳмонлар пойтахтнинг муҳташам "Dedeman silk road” меҳмонхонасига жойлашдилар.