Токиодаги автосалонда Lexus компанияси LF-A номли янги суперкарни жамоатчиликка тақдим этди. Бу Lexus компанияси томонидан ишлаб чиқарилган энг тезюрар автомобиль бўлади. Lexus LF-A суперкарининг 10 цилиндрли ғаройиб двигатели Toyota компанияси муҳандислари томонидан пойга технологияси асосида яратилган. Ушбу қудратли агрегатнинг ҳажми 4,8 литр бўлиб, 560 от кучига эга.
ҳозирча Lexus LF-A ҳақида тўлиқ маълумот оммага ошкор қилинмаяпти. Аммо аниқ маълумотларга кўра, машинанинг кузов углепластик моддадан ясалган. Суперкарнинг 0-100 км/соат тезлик билан жойидан қўзғалишига 3,7 сония сарф бўлади. Автомобилнинг максимал тезлиги эса соатига 323 километрни ташкил этади. Компания бундай автомобилларни бор йўғи 500 дона ишлаб чиқаришни режалаштирган. Унинг нархи эса ҳозирча 375 минг доллар.