Ижтимоий таъминот бўлими ходимининг хатоси туфайли
Туркияда Ер шарида яшаётган энг ёши улуғ инсон борлиги аниқланди, дея
хабар беради Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
Туркиянинг энг чекка қишлоқларидан бирида яшовчи ҳалима Олкай яқинда 135 ёшни қаршилади.
Ижтиомий таъминот бўлими ходими одам бунча узоқ
яшашига ишонмаган ҳолда унинг нафақасини бекор қилган. Кейин маълум
бўлишича, у ҳали тирик экан. Шу тариқа, сайёрамизнинг энг қари кишисига
яна нафақа берила бошланди. ҳалима Олкайнинг ўзи ёши 150 дан
ошганини таъкидлаган бўлса-да, унинг туғилганлик гувоҳномасида 1874 йил
1 июль санаси ёзилган. Айни пайтда ҳалима момо Туркиянинг
жануби-шарқидаги Сарикобан қишлоғида истиқомат қилади. У кўп йиллардан
буён банк хизматидан фойдаланмаганлиги сабабли, ижтимоий таъминот
бўлими ходимлари уни аллақачон ўлган деб ҳисоблашган экан. Унинг 100
ёшдан ошиб кетганлигини ҳисобга олиб, ўлганга чиқаришган ва нафақа
пулини тўхтатишган.
ғариндошларнинг талаби билан ижтимоий таъминот бўлими ходими ҳалима
Олкайни бориб кўрган ва унинг тириклигига ишонч ҳосил чилгач, қайтадан
нафақа жорий қилинган. ғилинган хато учун ўзларини оқлаш мақсадида
қарияга ногиронлар аравачаси ҳам совға қилишган.
25 йилдирки, ҳалима момо тўшакка михланиб қолган. Аммо у ҳали яна яшаш
ниятида. «Ҳзимни яхши ҳис қилмаяпман, - дейди қария. – Аммо ҳали
ўлганим йўқ. Кечалари танамдаги оғриқлар туфайли ухлолмай чиқаман.
Бироқ мени ёшимдаги одам яна нима кутиши мумкин».
|