Фирдавс Пазлитдинов ижод денгизига шўнғиган. Қай даражада тингланаётган бўлмасин, хонанда турли қўшиқлар куйлашда давом этяпти. Фирдавс Маъмуржон Узоқов ижросида куйланган “Парво этиб кет” таронасини ўз услубида куйлади. Шу ремейкка клип ҳам суратга олдирди. Яқин кунларда ТВда намойиш этилади. Ундан ташқари янги альбом таркибига киритиладиган иккита таронаси ҳам тайёр:“Ўзбегим қизлари” ва “Ўлкам”.
-Янги альбомимда асосан замонавий услубдаги ва ҳамда классик қўшиқлар ремейклари жамланади-дейди, Фирдавс.