
Хитой интернет магазинида янги юз ва бошқа тана аъзолари сотилмоқда.
Хитойда юзни алмаштириш оммабоп ходисага айланган. "Янги юз”ни Хитойдаги энг катта интернет магазинлардан бири Taobao да харид қилиш мумкин. "Янги юз” – жудаям реалликка яқин тарзда ишланган ниқоб бўлиб, у NEWSru Israel хабар қилишича жудаям ингичка медицинада ишлатиладиган силикондан тайёрланади.
Сотувда шунингдек махсус гель хам мавжуд. Ушбу гель ниқобни инсон юзига шундай маҳкам ёпиштирадики, хаттоки инсон мимикаси ҳам ниқоб орқали билинади. "Суньий тери”ни қалинлиги – 0,1 ммдан 1 ммгача. Материал хақиқий эпителий структурасига шунчалик ўхшайдики, буни кўрган инсонни адаштириб қўйяди. "Янги юз” нархи 500 юаньдан икки минг юаньгача ташкил қилади (тахминан 75 – 300 АҚШ доллари). Яна 50 юанга ниқобни муйлов ва соқол билан тўлдириш мумкин.
Пекинда бир студия ўта юпқа маскаларни ишлаб чиқаради. Янги юзлар харидорларининг кўпчилиги, буни ўйин-кулги учун, масалан, ўз севган қизини ёки дўстларини калака қилиш учун оладилар деб айтади, студия эгаси, жаноб Сюй. Шунингдек, юзида нуқсони бор кишилар ҳам ҳаридорлар орасида мавжуд.
Сотувда ниқобларнинг бир неча юз хиллари бор. Бизга бўлган талаблар янада кучайиб бормоқда, бизнесимиз ҳам гуллаб яшнамоқда, – дейди жаноб Сюй. Унинг устахонасида атиги тўрта уста ишлайди. Ниқоблардан ташқари, улар сунъий бармоқлар ва қулоқларни ҳам ишлаб чиқарадилар, деб ёзади The China Daily.
|