"Daily Mail” нашрининг хабар беришича, Берлин университети олимлари дунёда илк бор инсон мияси сигналлари асосида ҳаракатланадиган автомобил яратишди. "Brain Driver” номи берилган ушбу автомобилда рулда ўтирадиган одам бошига махсус ускуна ўрнатилади.
16 та узатгич ёрдамида миядан тарқалган электромагнит тўлқинларни қабул қиладиган ускуна симсиз тизим орқали автомобилдаги компьютерга юборади. Компьютер бу тўлқинларни таҳлил қилиб, керакли буйруққа кўра автомобилни ҳаракатга келтиради.. Ҳайдовчи фақат кетадиган йўлини ва секинлатиш-тезлатиш буйруқларини ўйласа бўлди. Хаёл кучи билан ҳаракатланадиган автомобил синовдан яхши ўтди.