
Статистика |
XOZIR SAYTDA 4 MEXMON 4 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2009 » Ноябрь » 2 » Ёш иқтидорлар фестивали
22:56 Ёш иқтидорлар фестивали |
 25 октябр куни Навоий шаҳридаги Маданият ва санъат коллежида
“Янги авлод - 2009” республика болалар ижодиёти
фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, халқ таълими бошқармаси,
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши,
“Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази билан
ҳамкорликда уюштирилган мазкур тадбир бу йил ўзгача руҳда, кўтаринки
кайфиятда бошланди. Фестивалга 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидор соҳибию
соҳибалари олтита йўналиш бўйича беллашдилар. Фестивалда туман
босқичларида ғолиб бўлган 142 нафар якка иштирокчи ва 5 та ижодий жамоа
ўз иқтидорларини мусиқа, рақс, санъат ва адабиёт йўналишларида синаб
кўришди.
Шу куни ҳар бир бола ўз иқтидорини, бор маҳоратини ишга солди, десак
янглишмаган бўламиз. Чунки, улардаги тиришқоқлик, ўз устида жиддий
ишлаганлиги ҳар бир чиқишида намоён эди.
Классика йўналишида зарафшонлик А.Якунина, миллий чолғу-асбоблари
йўналишида учқудуқлик Серик Жузбаев, тасвирий ва амалий санъат йўналиши
бўйича нуроталик Ҳамза Раҳимов, Навоий шаҳридан Матлуба Мамасодиқова ва
Саид Бўроновлар ғолиб бўлишди. Айниқса, наср ва назм йўналишида Навоий
шаҳридан Мафтуна Шокирова, Зарафшон шаҳридан Дилшод Рамазонов ва
учқудуқлик Бердақ Бекетов ўз ижодлари билан барчани мамнун этдилар ва
ғолиб бўлишди. Карманадан ташриф буюрган “Истиқлол”
гуруҳининг замонавий рақслар бўйича ғолибликни қўлга киритиши ёш
йигит-қизларга куч-қувват бағишлади. Ва бошқа йўналишларда ҳам ғолиблар
аниқланди. Ғолиб бўлган жамоа ва ёш ижодкорлар қимматбаҳо совғалар,
диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
В.Успенский номли республика мусиқа ва санъат мактаби директори Дилдора
Жамолова бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати ғолибларни яна бир бор
муборакбод этиб, республика босқичида зафарлар тилашди.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 852 |
Добавил: Shuhrat_88
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|