
Байрам оқшоми сиз учун унутилмас шодиёнага айланадими? Қуйидаги саволларга жавоб бериб кўринг, бу маълум бўлади-қолади. 1. Сиз байрам тайёргарлигини қачон бошлайсиз? А) Биринчи қор тушиши билан. Б). Бозорларда арча сотилиши билан. В). Янги йилга бир ҳафта қолганида. 2. Ҳаётингизда бир марта бўлса-да, (лоақал, болалар боҚчасида) Қорқизнинг ролини ўйнашингизга тўғри келганми? А). Ҳа, бир неча марта. Б). Йўқ, ҳеч ҳам бунақаси бўлмаган. В). Ҳа, бўлган. 3. Байрам оқшомида сиз учун телевизор... А). Дўстона мулоқот учун фон вазифасини бажаради. Б). Мультфильм қаҳрамони почтальон Печкин айтганидек: «дастурхоннинг асосий безаги»га айланади. В). Мусиқа маркази, магнитофон ўрнини босадиган ускуна. 4. Байрам совғаларини яхши кўрасизми? А). Менга, менга, менга! Бир сўз билан айтганда, совға олсам бўлгани! Б). Ўйлаб топиш, танлаш, ҳадя этишни жуда яхши кўраман! В). Менинг ўзим совғаман! 5. Одатда сиз Янги йилни қуйидагича нишонлайсиз... А). Тонггача ўйин-кулгу билан. Б). Энг кўпи билан тунги биргача ўтира оламан. Уйқу кучлилик қилади. В). Русларнинг Эски йилигача давом эттираман. 6. Келаётган Янги йилни кимлар билан кутиб олмоқчисиз? А). Қариндошлар даврасида. Б). Оила қуршовида. В). Кўнгилга яқин бўлган инсонлар даврасида. Жадвалдан фойдаланиб, тўплаган баҳоларингизни ҳисоблаб чиқинг. N 1 2 3 4 5 6 А 3 3 2 1 2 1 Б 2 1 1 2 1 2 В 1 2 3 3 3 3 6-9 баҳо:
Анъанавий қарашларга бўйсуниб ва янги йилни оилавий байрам деб
ҳисоблашингизга қарамасдан, сиз уни тор даврада, эски дўстларингиз
даврасида кутиб олишни ёқтирасиз. Ўз хаёлотингизга суянган ҳолда байрам
сценарийсини тузишга ҳаракат қилинг. Шунда байрам хотирангизда сақланиб
қолади. 10-14 баҳо: Чорасизлик
ҳолатларини четлаб ўтишга ҳаракат қиласиз. Талабчан эмаслигингиз ва
киришувчан феълингиз сабаб қувониб, ўйнаб-кулишни биласиз. Аммо буларни
ҳеч қачон чегарасидан чиқариб юбормайсиз. Карнавал либосларини кийиб,
бир оқшомгина бўлса-да, севимли қаҳрамонингизга айланишни қачон амалга
оширасиз? 15-18 баҳо: Эҳ!
Сизни тутиб олишнинг имкони бормикан? Ҳали у ерда базмдасиз, ҳали бу
ерда зиёфатда... Атрофингизда яқин дўстлар-у, тўс-тўполонли
хурсандчилик! Тўғри-да, сиз байрам одамисиз? Шундан келиб чиқиб
айтадиган бўлсак, сизга ўхшаганлар бизнинг маслаҳатимизга муҳтож эмас.
Жуда ажойиб феълли инсонсиз, лекин бу тестни ечиш учун қандай вақт
ажрата олдингиз, ҳайронмиз!
|