
Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2010 » Январь » 21 » Ислом Иномов «Насаф»да
20:42 Ислом Иномов «Насаф»да |
Хабарингиз бор, 19 январь куни «Насаф» жамоаси аъзолари навбатдаги
ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун пойтахт вилоятининг «Билдирсой»
оромгоҳига жўнаб кетишди. Виктор Кумиков шогирдлари бу ерда икки ҳафта
давомида кунига икки марта машғулотлар олиб боришади. Мазкур йиғинда
асосий эътибор ўйинчиларнинг жисмоний тикланишига қаратилади.
Ӗдингизда
бўлса, Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган йиғинда йигирма икки
нафар футболчи қатнашганди. 20 январдан бошлаб қаршиликларнинг моҳир
ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев ҳам ўз жамоадошлари сафига келиб қўшилди.
У ўтган йилнинг 26 декабрида Тошкентда биринчи лига вакили «Спартак»
жамоасига қарши ўтган ўртоқлик учрашувида оёғидан жиддий жароҳатланган
эди. Бу галги машғулотларда украиналик ярим ҳимоячи Александр Курневич
«Насаф» жамоаси билан бирга эмас.
«Аждарлар» мураббийлар штаби
янги мавсум олдидан жамоа таркибини такомиллаштиришга астойдил бел
боғлашган. Ўтган йили қаршиликлар шарафини ҳимоя қилган Олег Мельник
(Украина), Сергей Крот (Беларусь) ҳамда Николай Минчев (Молдова)лар
билан футбол клуб раҳбарияти шартномаларни узайтирганлигини маълум
қилгандик. Шунингдек, ярим ҳимоячи Дидар Ҳожиев (Туркманистон) ҳамда
дарвозабон Дмитрий Козаченко (Украина)лар билан янги шартномалар
имзоланган. «Насаф» мураббийлар штаби шу билан чекланиб қолмасдан,
селекция ишларига жиддий эътибор қаратишаётир.
Қаршилик
мухлисларни хурсанд қиладиган хушхабарлардан бири шуки, жамоа
раҳбарияти «Пахтакор» ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари
таркибидаги ёрқин ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган Ислом
Иномов билан шартнома имзолаган. Бу ҳимоячи ўтган мавсумни «Андижон»да
ўтказган эди. Айни Ислом Иномов «Насаф» футболчилари сафида Билдирсойда
ўтаётган машғулотларда иштирок этмоқда.
Ушбу йиғинга қуйида
футболчилар жалб этилишган: Дмитрий Козаченко, Михаил Наумов, Артём
Петросян, Жаҳонгир Жиямурдов, Артём Филипосян, Николай Минчев, Ботир
Қораев, Лутфулла Тўраев, Ҳамза Каримов, Рустам Қодиров, Самандар
Шодмонов, Олег Мельник, Илҳом Шомуродов, Қаҳрамон Муҳаммадиев, Сергей
Крот, Дидар Ҳожиев, Жасур Бобоев, Баҳодир Муртазоев, Мақсуд Каримов,
Шерзод Аъзамов, Камолиддин Мурзоев, Кенжа Тўраев, Ислом Иномов.
Февраль ойининг бошида «Насаф» жамоаси аъзолари Туркияда навбатдаги ўқув-машғулотларини ташкил этишни режалаштиришмоқда.
WWW.LIGA.UZ
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 810 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|