Главная » 2010»Январь»7 » Infiniti одамларни тўғри нафас олишга ўргатади
20:40
Infiniti одамларни тўғри нафас олишга ўргатади
Улкан шаҳарлардаги ҳаёт тарзининг ҳаддан ташқари жадаллиги ўз-ўзидан асаб таранглашу, тоза ҳавонинг етишмаслиги ва ҳоказо муаммоларни келтириб чиқаради. Бу ҳолат ҳайдовчиларни ҳам четлаб ўтмайди. Ҳайдовчилардаги бундай муаммоларни англаган Nissan компанияси мутахассислари Infiniti автомобилларига Forest Air (ўрмон нафаси) номли иқлимни назорат қилувчи замонавий тизимни ўрнатишни йўлга қўйишди. Мутахассисларнинг фикрича, кўпгина ҳайдовчилар ўрмон ҳавосини тоза ва кўнгилни ёриштирувчи ҳаво деб ҳисоблашар экан. Шунинг учун ҳам янги тизимга «ўрмон нафаси» деб ном берилган.
Автомобиль ҳаво айланиш тизимига ўрмон ҳавосини эслатувчи ҳид таратадиган энг замонавий диффузр ўрнатилган. Бу ҳидлар рулни бошқараётган ҳайдовчига асабни тинчлантирувчи кайфият баҳш этади. Диффузордан тарқалаётган хушбўй ҳаво ҳайдовчи ва йўловчиларнинг юзига йўналтирилмасдан, бутун кабина бўйлаб тарқалади. Шу билан бирга диффузор машина ичида ортиқча ҳидларни ҳам тозалаб туради.