PAYSHANBA, 2025.07.17, 23:02
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ШОУ-Бизнес
SMS YUBORISH
QIZIQARLI
MP3 KO`CHIRISH
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
Веб-Мастер
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QO`SHIQ MATNI
IZOHLAR VA SMSLAR
SEVGI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
ISLOM
TANLOV
Психология
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2015 » Ноябрь » 22 » IdeaLab стартап акселерация-олди дастури ишга туширилди
23:05
IdeaLab стартап акселерация-олди дастури ишга туширилди
IdeaLab стартап акселерация-олди дастури ишга туширилди Иқтидорли ёшларнинг АКТ соҳасидаги стартап-лойиҳаларни бошланғич босқичида қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва уларни оммалаштиришга қаратилган IdeaLab стартап акселерация-олди дастури Ўзбекистонда илк бор ишга туширилмоқда. Дастур Савдо-саноат палатаси билан БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистон бизнес-форуми (III босқич)» қўшма лойиҳаси ҳамда Startup Innovation Group компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Халқаро амалиётда акселерация-олди дастурлари стартап экотизимининг муҳим қисми хисобланади. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг бизнес-ғоялари синовдан ўтказилади. Стартап лойиҳалари билан IdeaLab дастури доирасида уч босқичда иш олиб борилади. Ҳар бир босқич учун танлов асосида 10 та АКТ ва технологик бизнес соҳасидаги стартап ғоя танлаб олинади. Дастур иштирокчилари бир ой давомида мутахассислар билан маслаҳатлашиш ва ғояларини муваффақиятли амалга ошириш эҳтимолини аниқлаш имкониятига эга бўлади. «Иштирокчилар ментор, яъни устозлар билан бирга лойиҳа ғояларини Lean Startup (тежамкор стартап) услуби бўйича синовдан ўтказади. Мабодо улар тўлақонли жамоа тузишга муваффақ бўлса, лойиҳаларининг энг кичик шаклини ишга тушириб, кўзланган истеъмолчилар фикрини ўрганиш имконига ҳам эга бўлади», — деди Startup Innovation Group компанияси раҳбари Елена Селезнёва. Унинг сўзларига кўра, тежамкор стартап ёндашуви ғояларни энг қисқа муддат ичида синаб кўришга, бизнес моделини танлаш ва талабга эга бўлмаган маҳсулотни яратиб, уни ривожлантиришга кетадиган харажатларнинг олдини олишга кўмаклашади. Ҳар бир босқич якунида иштирокчилар лойиҳаларини тақдим этиши ва инвесторларни ҳамкорликка жалб этиши учун тақдимот куни ўтказилади. Энг яхши лойиҳалар кенгайтирилган ва узоқ муддатли StartupFactory дастурида қатнашиш имконига эга бўлади. Дастур доирасида маҳаллий олий таълим муассасалари билан бирга республикамизнинг учта вилоятида икки кунлик маҳорат сабоқлари ўтказилади. Танлаб олинган 60 та ғоя муаллифи стартапларни ишга тушириш бўйича билимини оширади, ғояларини бизнес-лойиҳаларга айлантиради ҳамда стартап акселерация-олди ва акселерация дастурларида иштирок этади. Мазкур ташаббус Sasol компанияси ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси молиявий кўмаги билан янги иш ўринлари яратиш, ёшларни иш билан таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 349 | Добавил: JAHONGIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Ноябрь 2015  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz