Табиатан инсонга 120 йил ҳаёт тақдим этилган, биз эса анча қисқа
умр кўрамиз. Ўртача энг узоқ умр кўрадиган японияликлар 79 ёш,
Австралия, Канада, Греция, Швеция аҳолиси 78 ёш, немис ва америкаликлар
76 ёшгача яшайдилар. Турклар ва русларда ҳаёт анча аввал – 67 ёшида
узилади. Нигерия ва Сомалида яшовчилар эса умуман 47 йил яшашади.
Врачлар, психологлар ва диетологлар биргаликда «10 қоида» ишлаб
чиқишди, уларга амал қилганлар умрларини анча узайтиришлари ва жозибали
қилишлари мумкин.
Биринчи қоида: ортиқча овқат еманг Одатий
2500 калория ўрнига 1500 калория билан кифояланинг. Шу тариқа
хужайралар ишини енгиллаштирасиз, улар фаоллигини оширасиз. Хужайралар
тезроқ янгиланади, натижада организм касалликларга камроқ мубтало
бўлади. Тўғри овқатланинг: кўп овқат зиён бўлганидек, кам овқатланиш
ҳам фойда келтирмайди.
Иккинчи қоида: ёшингизга мос бўлган нарсаларни тановул қилинг 30
ёшли аёлларда ажинлар кечроқ чиқиши учун мунтазам жигар ва ёнғоқ
истеъмол қилишлари лозим. Қирқ ёшдан ошган одамлар учун бетакаротин
фойдали. 50 ёшдан кейин кальций суякларни, магний юракни яхши сақлайди.
Қирқ ёшдан ошган эркакларга пишлоқ ва буйрак таркибида бўлган селен қўл
келади. Селен асаббузарликнинг олдини олади. Эллик ёшдан ўтгач, балиқ
тановул қилиб, юрак ва томирларни ҳимоя қиламиз.
Учинчи қоида: ўзингизга ёқадиган иш топишга ҳаракат қилинг Иш
ёшаришга олиб келади, дейишади французлар. Ишламаган одам қари
кўринади. Мутахассисларнинг фикрича, баъзи касблар ёшликни сақлаб
қолишга кўмаклашади. Бундай касблар орасида файласуфлар, дирижёрлар,
рассомлар ва дин пешволарини санаб ўтиш мумкин.
Тўртинчи қоида: турмуш ўртоғини топинг Муҳаббат
ва илиқ муносабатлар қариликка қарши курашишнинг энг яхши
воситаларидир. Турмушида бахтга эришган одам ўн йилга ёш кўринади.
Ишқий муносабатлар ўрнатган кишиларда эндорфин гормони ишлаб чиқилади,
бу гормонни бахт гормони деб ҳам аташади. У иммун тизимининг
мустаҳкамланишига кўмаклашади.
Бешинчи қоида: ҳамма нарсага ўз фикрингизни билдиринг Ҳаётдаги
воқеаларни англаб яшаган одамнинг асаблари камроқ бузилади, ҳаёт
оқимида пассив оқадиган одамларга нисбатан ғамни тезроқ енгади. Олтинчи қоида: ҳаракатда бўлинг Кунига
саккиз дақиқа жисмоний машқлар билан шуғулланиш ҳам ҳаётни узайтиради.
Ҳаракат жараёнида ўсиш гормонлари кўпаяди. Бу айниқса ўттиздан ошган
одамларга тааллуқли, чунки уларда бу гормонни ишлаб чиқариш жиддий
равишда камайган.
Еттинчи қоида: салқин хонада ухланг 17-18
градус ҳароратда ухлаган одам кўпроқ ёшлигини сақлаб қолиши
исботланган. Сабаб шундаки, организмдаги моддалар алмашиниши ва ёш
ўтиши хусусиятлари атрофдаги ҳароратга ҳам боғлиқ.
Саккизинчи қоида: вақти-вақти билан ўзингизни хурсанд қилинг Соғлом
ҳаёт тарзининг барча тавсияларига қарамай, онда-сонда жуда ёқтирган
ширинликни паққос тушириш мумкин. Агар янги сумка ёки кўйлак жуда ёқиб
тушган бўлса, пулни тежаш ҳақида ўйламанг. Ўзингизни бир хурсанд
қилсангиз – қилибсиз-да...
Тўққизинчи қоида: ғазабни ҳар доим ичга ютиш ярамайди Ҳамма
нарсада ўзини айбдор деб билган, дардини ўртоқлашмаган, баъзида эса
суҳбатдоши билан баҳслашмаган одамлар касалликларга кўпроқ берилади.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, саратон (рак) билан касалланганларнинг 64
фоизи ғазабини ичига ютиб яшаган.
Ўнинчи қоида: бош мияни машқ қилдиринг Вақти-вақти
билан сканворд ёки кроссворд тўлдиринг, онгли фаолиятни талаб қиладиган
ўйинлар ўйнанг, хорижий тилларни ўрганинг. Калькуляторда эмас, ақлда
ҳисоб-китоб қилинг. Мияни ишлашга мажбурлаб, онгли қобилиятлар
бузилишининг олдини оламиз, шу билан бирга юрак тизими, қон ва моддалар
алмашинишини фаоллаштирамиз.
|