
Статистика |
XOZIR SAYTDA 14 MEXMON 14 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2010 » Июль » 24 » "ГУЛИМ” ФИЛЬМИНИ СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИ
22:34 "ГУЛИМ” ФИЛЬМИНИ СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИ |
 "ГУЛИМ” ФИЛЬМИНИ СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ҲОДИСАЛАР
Фильм
режиссёри Дурдона Тўлаганова: – Ҳозирги кунда фильмга саунтрейк
масаласини ҳал қиляпмиз. Номзодлардан Ойбек ва Нигорада тўхталиб
турибмиз.
Фильмни суратга олиш жараёнлари ўзига хос тарзда кечди. Турли қизиқарли воқеаларга бой бўлди.
1.
Тоғда суратга олинадиган лавҳалар ҳам бор эди. Бунинг учун, суратга
олиш гуруҳи тоққа жўнадик. У ерда кечқурунги соат 3.00 да тонг отиши
суратга олиниши керак эди.
Суратга олиш гуруҳидаги йигитлар эса
бу вақтгача футбол кўришга кетишди. Бир пайт футболдан асабийлашиб
қайтишди. Уларни севимли командаси
ютқазиб қўйибди. Шундан
жаҳллари чиқиб, бирданига уришиб, муштлашиб кетишса бўладими? Қани энди
уларни тўхтатиб бўлса? Ҳатто, гуруҳдаги бошқалар ҳам уларни ажратаман
деб калтак ейишларига оз қолди.
Жанжални бош қаҳрамони ва ташаббускори эса актёр Жага (Нурилла Жумаев) бўлди.
Хуллас, энди тамом, съёмка қилолмаймиз деб ўйлагандик.
Лекин, хайрият 2-3 соат ухлаб олишгач, жаҳлдан тушиб, ҳеч нарса бўлмагандек ярашиб олишди ва биз съёмкани давом эттирдик.
2. Суратга олиш жараёнида энг қийналган кимлигини шундоқ ҳам яхши биламиз. Бу актёр Абдужалил Мавлонов.
Уни яна бир қийинчилиги, бу совуқ сув остидаги саҳна бўлди.
Актриса
Шаҳзода Матчонова юқорида деразадан қараб турганида, Абдужалил ёмғир
остида туриши керак эди. Саҳна суратга олиб бўлинди ва актриса Шаҳзода
Матчоновага рухсат берилиб, у кийимларини алмаштириб пастга тушди.
Кутилмаганда
оператор Ёдгор Носиров:- Бу саҳнадан негадир кўнглим тўлмади, яна бир
марта суратга олайлик деса бўладими? Шаҳзода яна қайтадан ўша
кийимларини кийиб, пардоз қилиб, ўз жойини эгаллаб, суратга олингунча,
актёр Абдужалил Мавлонов яна 20 дақиқадан ортиқ вақт, совуқ сув остида
туришига тўғри келди.
Хайриятки, актёримиз касал бўлиб қолмади. Уни сабрига қойил қолиш керак.
3.
Съёмка жараёнидаги энг катта алдоқчилик ҳодисаси. Соат кундузги 16.00
да съёмка бўлиши керак эди. Актриса Тўти Юсупова ҳам актёр Азиз Раметов
суратга тушадиган эпизод. Актёрларни вақтида келишлари учун иккинчи
режиссёримиз Нодира Жумаева яъни, Нонна жавобгар. Соат 15.30 да Нонна,
актриса Тўти Юсуповани олиб келиш учун йўлда кетаётиб, Азиз Раметовга
қўнғироқ қилган ва нега суратга олишга кеч қоляпсиз? деб бироз койиган.
Бу вақтда эса, Азиз Раметов аллақачон суратга олиш майдонига келиб
бўлган экан. Табиийки, Нонна уни келганини кўрмаган. Азиз Раметов ҳам
уни суратга олиш майдонида йўқлигини кўриб, йўлда ёмғир ёғяпти, шунга
кеч қоляпман деб алдаган.
Шундан сўнг, Азиз Раметов мендан
илтимос қилди ва беркиниб олди. Нонна актриса Тўти Юсупова билан
суратга олиш майдонига кириб келганида, ҳамма ундан Азиз Раметовни нега
келмаганини сўрай бошлашди.
Нонна: ёмғир ёғганига кеч қоляпти
деса, актёрлар вақтида келишлари учун сиз жавобгарсиз деган гапни
эшитди. Ноннани жаҳли чиқиб, нимадир олиш учун, шундоқ хонага кирса,
Азиз Раметов ўтирибди. Бу ҳолни кўриб, Нонна йиғлаб юборай деди. Нонна:
– Нега алдадингиз? деса,
Азиз ҳам: – Нега сиз мени алдадингиз? – деди. Хуллас, бироз тортишиб, лекин яна узр сўраб, ярашиб олишди.
4. Доктор Д клиникасида съёмка бўлиши керак эди. Суратга олиш гуруҳи билан ўша ердамиз.
Лекин, Доктор Д, яъни Дилмурод Эргашев йўқ, бир беморни кўришга зудлик билан чақиртирилган экан.
Нима қилишга ҳайронмиз, чунки у кишини ҳам суратга тушадиган саҳналари бор эди.
Ноилож
маслаҳатлашиб, уларни ўрниларига бошқани суратга оламиз дедик. Жуда
қисқа вақт ичида, актёр ўрнига, бир актрисани чақиртирдик.
Кутилмаганда, ўша актриса ярим йўлга етганида, Дилмурод ака суратга
олиш майдонига кириб келсалар бўладими?
Нима қилишни билмай
қолдик. Кейин, ўша актрисага қўнғироқ қилиб, узр сўраб, қайтаришимизга
тўғри келди. Дилмурод ака эса ўз ролларини ижро этдилар.
Феруза Фаттохова тайёрлади
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 1212 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|