Габон чемпионати доирасидаги «Бонговил» ва «Мбери Спортиф» жамоалари ўртасидаги учрашув фожеа билан якунланди.
Майдон эгалари посбони Сильван Азугуи рақиб ҳужумчиси билан тўқнашув натижасида вафот этди. Бу ҳақда AP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
30 ёшли бенинлик посбон тўпни қайтарди, ҳужумчи эса хўл майдонда йиқилиб танаси билан дарвозабоннинг бошига тушди.
Ушбу тўқнашувдан сўнг дарвозабон шифохонага кетаётганида вафот этди.