
Нью-Йорк кимошди савдосида динозавр тезаги минг долларга сотилган. Тезакнинг бошланғич нархи 450 доллар бўлган. Мазкур
ноёб топилма Юра даврига тегишли бўлиб, унинг ёши 130 миллион йилни
ташкил этади. Динозаврга тегишли бўлган топилмани 73 ёшли Огайо штати
фуқароси, қорамол фирмасининг хўжайини Стив Тсенгас (Steve Tsengas)
сотиб олган. Унинг сўзларига кўра, тезак унинг савдодаги ишларининг юришишига ёрдам берар эмиш.
|