Иккинчи бўлимда ҳамюртларимиз ўзларини бироз ўнглаб олишгандек бўлишди.
71-дақиқада жанубий кореяликлар ҳимоячисининг хатосидан сўнг Шерзодбек
Каримов жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олди ва ҳимоячилардан
бирини алдаб иккинчисининг оёқлари орасидан дарвоза томон зарба берди,
дарвозабон эса бу вазиятда тўпни қайтаришга ожизлик қилди.
Учрашувнинг асосий бўлимлари 1-1 натижаси билан якунига етди. Қўшимча
бўлимнинг 93-дақиқасида яна ўша ҳимоячиларимизнинг тажрибасизлиги панд
берди. Парк Чу Ёнг ҳимоячимизни алдаб ўтиб терма жамоасининг иккинчи
голини киритди.
Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас майдонда "комедия” содир бўлди. Шерзод
Аъзамовнинг жуда қўпол хатосидан сўнг Ким Бо Кёнг тўпни эгаллаб олиб
посбонимизни яна бир бор ожиз қолдирди.
Шу тариқа кутилганидек олимпиячиларимиз чорак финал босқичида тўхташди.
Олимпия терма жамоамизнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб тан оладиган
бўлсак, биз ҳали Жанубий Кореяни мағлуб этадиган ҳолатда эмасдик ва
якунда буни учрашувда қайд этилган ҳисоб ҳамда йигитларимизнинг
майдондаги ҳаракатлари ҳам исботлаб берди.
Осиё ўйинлари-2010
Жанубий Корея – Ўзбекистон 3:1
Голлар: Хонг Жеонг Хо, 3, Парк Чу Ёнг, 93, Ким Бо Кёнг, 102 – Шерзодбек Каримов, 71
Ж.Корея: Ким Сеунг Гю , Шин Кван Хун, Ким Янг Гвон,
Хонг Жеонг Хо, Ку Жа Чёл , Парк Чу Ёнг, Чо Янг Чёл (Сео Жунг Жин, 90),
Ким Жунг Ву, Юн Сук Ёнг, Жи Донг Вон (Хонг Чул, 46), Ким Бо Кёнг.