SESHANBA, 2025.07.22, 08:23
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ШОУ-Бизнес
SMS YUBORISH
QIZIQARLI
MP3 KO`CHIRISH
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
Веб-Мастер
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QO`SHIQ MATNI
IZOHLAR VA SMSLAR
SEVGI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
ISLOM
TANLOV
Психология
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Декабрь » 26 » ENG ENG ENG
20:21
ENG ENG ENG


Немис олимлари ўтказган бир тажриба ҳозир шов-шув бўлиб ҳаммани ҳайратга солаётганмиш. Нимамиш, агар одам йиқилаётганда ўнг оёғини олдин ташласа, олдинга, чап оёғини олдин ташласа орқага йиқилармиш...

Зеро бу нарса, бундан анча йиллар олдин Сарвари коинот жанобимиз Муҳаммад (с.а.в.) томонларидан айтилган.

«Масжидга кираётганингизда ўнг оёқ билан киринг, (агар тойиб кетсангиз албата масжид ичига йиқиласиз) чиқаётганингизда эса чап оёқ билан чиқинг (зеро йиқилсангиз ҳам масжид ичкарисига йиқиласиз).

Ҳожатхона ёки шунга ўхшаш жойларга кираётганингизда эса албатта чап оёқ билан киринг, чиқаётганингизда эса ўнг оёқ билан» деганлар.

Мана сизга Исломнинг улуғлиги-ю, Аллоҳ Таолонинг ҳар нарсани билгувчилиги.

МАТЕМАТИКАНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ

1 х 8 + 1 = 9

12 х 8 + 2 = 98

123 х 8 + 3 = 987

1234 х 8 + 4 = 9876

12345 х 8 + 5 = 98765

123456 х 8 + 6 = 987654

1234567 х 8 + 7 = 9876543

12345678 х 8 + 8 = 98765432

123456789 х 8 + 9 = 987654321

1 х 9 + 2 = 11

12 х 9 + 3 = 111

123 х 9 + 4 = 1111

1234 х 9 + 5 = 11111

12345 х 9 + 6 = 111111

123456 х 9 + 7 = 1111111

1234567 х 9 + 8 = 11111111

12345678 х 9 + 9 = 111111111

123456789 х 9 +10= 1111111111

9 х 9 + 7 = 88

98 х 9 + 6 = 888

987 х 9 + 5 = 8888

9876 х 9 + 4 = 88888

98765 х 9 + 3 = 888888

987654 х 9 + 2 = 8888888

9876543 х 9 + 1 = 88888888

98765432 х 9 + 0 = 888888888

Энди мана бу симметрияга қаранг

1 х 1 = 1

11 х 11 = 121

111 х 111 = 12321

1111 х 1111 = 1234321

11111 х 11111 = 123454321

111111 х 111111 = 12345654321

1111111 х 1111111 = 1234567654321

11111111 х 11111111 = 123456787654321

111111111 х 111111111=12345678987654321

Типратикан оловдан кўра сувдан кўпроқ қўрқади.

Фолкленд оролидаги ҳар бир киши бошига(жами 2000 киши) 350 та қўй(жами 700 000) тўғри келади, Янги Зеландияда эса киши бошига 20 та тўғри келар экан.

Охирги 4000 йилда биронта янги жонзот пайдо бўлмаган.

Об-ҳавони «башорат» қиладиган ўсимликларнинг 400 га яқин тури мавжуд.

Дунёдаги капалакларнинг энг каттаси — Жанубий Америка тунги капалаги ҳисобланади. Агар у қанотларини ёйса уларнинг умумий узунлиги 27 сантиметрга боради.

Оддий пўлат 100 даражагача совутилганда шишадек мўрт бўлиб қолади.

Оқ айиқ овга чиққанда бурнини яширар экан. Сабаби оқ фонда фақат бурни қора. Уни фош қилиб қўйиши мумкин.

Оқ айиқ соатига 40 км/с тезликда югура олади.

Қўл тирноқлари ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлигида ўсади.

Туянинг ўркачи бўлишига қарамасдан умуртқаси тўғри экан.

Мушук 12-қаватдан тушиб кетса, 7-қаватдан тушиб кетганга қараганда тирик қолиш имконияти кўпроқ бўлар экан.

Ҳайвонлар орасида жисмига нисбатан энг катта мия бу — чумолида!

Делфинлар бир кўзини очиб ухлар экан.

Бургалар 33 см.га сакрар экан. Агар инсон жисмига нисбатан худди шундай сакраса 213 метрга сакраши керак.

Каламуш туядан ҳам кўпроқ сувсиз яшай олар экан.

Қадимги Мисрда экин ерларини пайҳон қилиб энг кўп зарар етказадиган бу қўнғиз ёки чигирткалар эмас, балки гиппотам бўлган экан.

Зебранинг оқ-қора чизиқларини биласиз. Аслида Зебранинг териси қора, йўл-йўл чизиқлари эса оқ рангда экан.

Оддий булутларнинг баландлиги 10-15 чақирим, кумушсимон булутларники эса 80 чақиримдан зиёд.

Атлантика ва Ҳинд уммонлари ҳамда Арктика ҳавзаси бундан 150-160 миллион йил муқаддам яхлит қуруқликнинг бир неча бўлакка ажралиб кетиши натижасида ҳосил бўлган.

Инсон 8 йилу 7 ойу 6 кун бақирганда ҳосил бўладиган энергия, фақат 1 чашка қаҳвани исита оларкан, холос.

Сут эмизувчилардан фақат инсон ва фил ўтира олар экан.

Автомобиль ишлаб чиқарувчи KIA компанияси телефон ишлаб чиқарадиган НОКИА фирмасини судга берибди. KIA компанияси мобил фирмасини ўз номини ўзгартиришини талаб қилишаяпти. Уларнинг фикрича кўпчилик NOKIAни ишлатгандан сўнг уларнинг автомобилини олишмаётган эмиш. Сабаби оддий. Ахир унда NO KIA (KIA эмас!) деб ёзилганда.

Биринчи марта Европаликлар Жирафани кўрганда уни верблудопард деб аташган экан. Улар бу ҳайвон туя ва леопард чатиштирилгани деб ўйлашган.

Бегемотлар сув ичида туғилар экан.

Дунёда ҳайвонлардан фақат орангутан ўзини кўзгуда таний олар экан.

Юмронқозиқ бир кунда 76 метр чуқур қазиши мумкин экан.

Шиллиқуртни 25 минг тиши бор экан.

Туяқуш тухумини пишириш учун уни 40 дақиқа қайнатиш керак.

Туяқуш бемалол қизиб турган чўғни ея оларкан. Уни ошқозони учун бу хавфли эмас.

«Cамел» сигараси белгиси хисобланмиш туянинг номи — Қари Жо экан.

Туяларни карвонларда боғлаб қўйишнинг ҳожати йўқ экан. (Дам олаётган вақти кетиб қолмаслиги учун) Оддийгина туялар олдига ҳандақ(чуқур) қазиб қўйишр экан. Туя у чуқурни ҳеч қачон айланиб ўтишни хаёлига келтирмас экан.

Балиқларнинг қон ҳарорати Антарктидада — 1,7 Целсийгача тушиб кетиши мумкин.

Китнинг юраги ҳар 1 дақиқада 9 марта урар экан.

Ҳаммадан ортиқ япон ва фаранг аёллари умр кўришар экан.

Аксарият гўдаклар соат тунги 24 ва 4 оралиғида туғилади.


Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 893 | Добавил: _SCORPION_ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz