
Япониянинг Хидакагава шаҳрида ишқибозлар дунёдаги энг узун товуқли кабоб тайёрлаб, ўзига хос рекорд ўрнатишди. Тайёрланиши:
16 метр-у 46 сантиметр узунликдаги бамбук танаси кабоб тайёрлаш учун
ўзига хос сих ўрнини эгаллади. Аввал бунга ўхшаш кабоб Нагато шаҳрида
тайёрланиб, ўшанда кабоб сихининг узунлиги 3 метр-у 18 сантиметрни
ташкил этганди. Гигант кабобни пишириш жараёнида Хидакагава шаҳрида
яшовчи 35 киши иштирок этган. Бу кабобни тайёрлаш учун 16 дона товуқ
гўшти кетган бўлиб, унинг пишиши учун бор-йўғи 20 дақиқа сарфланган,
холос.
|