
Эйфель минорасининг рафиқаси 37 ёшли Эрика ля Тур ҳамма аёллар каби оддий аёл. Аммо унинг ғалати одати бор. У ғайриоддий севги асираси. Унинг муҳаббати шунчалар ғайриоддийки, эшитиб ёқа ушлайсиз. Эрика Эйфель минорасини севиб қолган. Ана шу муҳаббат таъсирида ўзига Эйфель фамилиясини ҳам олган. Бу шунчаки ҳазил эмас. У ҳақиқатан ҳам Эйфель минорасини севади.
Эрика Сан-Францискода яшайди ва ғайриоддий муҳаббат уни ёшлигидан таъқиб этиб келади. Эйфель минорасидан аввал у ўз камонини севиб қолганди. Кейинроқ эса Берлин деворини севиб қолди. Бу деворнинг қолдиқлари ҳали-ҳануз унинг ётоқхонасида сақланади. Эрикага ўхшаган ғайриоддий муҳаббат асирларини фанда Obiectum-Sexual деб аталади. Шу пайтгача бундай кишилардан қирқтаси фанга маълум бўлган. Уларнинг ҳаммаси аёллардир. Бу атаманинг пайдо бўлишига 54 ёшли Эйя-Рита Берлинер-Мауэр исмли аёлнинг Берлин деворини севиб қолиб, ўзини унга турмушга чиққан деб эълон қилиши билан боғлиқ воқеа сабаб бўлган. У 29 йил ўзини Берлин деворининг рафиқаси деб ҳисоблаб яшаган. Эйфель хонимга келсак, у яқинда минора билан никоҳининг бир йиллигини нишонлади.
|