
Статистика |
XOZIR SAYTDA 7 MEXMON 7 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2011 » Май » 31 » Дунёнинг энг ажабтовур байрамлари
06:29 Дунёнинг энг ажабтовур байрамлари |
Дунёда байрамлар кўп. Миллий байрамлар, халқаро байрамлар, мавсумий байрамлар, диний байрамлар.... Ўта антиқалиги, ғайриоддийлиги билан ажралиб турадиган байрамлар ҳақида кўп эшитганмиз. Масалан, ҳиндларнинг Холи – ранглар байрами, афғонларнинг анъанавий варрак байрами, Испанияда ўтказиладиган помидор байрами ва ҳоказо. Буюк Бринатияда чоп этиладиган "Тайм” журнали дунёдаги энг ғайриоддий оддий байрамлар рўйхатини эълон қилди.
Помидорлар байрами
Испаниянинг Буньол вилоятида помидор пишиғи албатта бу байрамсиз ўтмайди. Бунда одамлар бир-бирини ғарқ пишган помидорлар билан "тошбўрон” қилади. Байрам тугагач, помидор шарбатига беланган кўчалар махсус ичакларда ювиб чиқилади.
Биринчи соқол байрами
1698 йилда рус подшоҳи Пётр Биринчи соқолсиз юриш ҳақида фармон чиқаради. Шоҳ боярлардан бири Рюрий Ггариннинг соқолини шахсан ўзи қайчилаган. Айни пайтда Москвада соқол олиш байрами тор доирада нишонлаб келинади. Шу куни сартарошлар яхшигина пул олишса керак
Машинадан қочиш байрами
Шунақаси ҳам бор. Бу байрам Монте-Карлода "Формула-1”нинг бир босқичи сифатида ўтади. Ушбу мусобақада талабгорлар трассага, автомашиналарнинг олдига тушиб, югуришади. Машина ғилдираклари остида қолишдан чўчимаганлар бўлса, марҳамат!
Апельсинлар байрами
Краснояррск ўлкасининг Норильск шаҳрида янги апельсин ҳосили йиғиб олиниши билан бу байрам кенг миқёсда ўтказилади. Бунда одамлар кўчага чиқиб, бир-бирларига апельсин ирғитишади. Шу куни тонналаб апельсин оёқлар остида эзғиланиб кетади. Тўқлик шўхлик дегани шудир-да!
Шишапазлар байрами
Чехиянинг Богемия ўлкасида шишапазлар ўзлари ишлаб чиқарган, аммо қимматлиги туфайли сотилмай қолган вазалар, идишлар, турли хил шиша буюмларни йилнинг мамаълум бир кунида кўчага чиқариб ташлашади. Шу куни истаган йўловчи ўзига ёққан буюмни теппа-текинга қўлтиққа уриб кетавериши мумкин.
Шиллиққуртлар байрами
Свердловск вилоятининг Сисерть шаҳрида ана шундай антиқа байрам ўйлаб топилган. Бу ерда байрам куни шиллиққурдлар паради, шиллиққуртлар ортидан қувиш ва улардан қочиш, шиллиққуртлар жанги ўтказилади. Маймунлар байрами
Тайланднинг Лопбури вилоятида Рама худоси шарафига маймунлар учун зиёфат берилади. Унда мамлакатнинг турли ҳудудларидан 600 дан ортиқ маймунлар келтирилади ва улар учун махсус дастурхон тузалади. Тай афсоналарига кўра, маймунлар Ватан озодлиги учун курашда одамларга катта ёрдам беришган эмиш.
Яланғочлар байрами
Японияда бу байрам 767 йилдан бери нишонланади. Хадака Мацури деб номланган ушбу байрамда 23-43 ёшдаги эркаклар фақат ичкийимларда кўчаларда югуришади. Ақидага кўра, бу омад чақирармиш. Албатта, қишнинг қоқ чилласида кўчада яланғоч югуриш учун қиттай-қиттай сакэ ичилмаса бўлмайди.
Зомбилар марши
Zombie March- Бостон шаҳрида катта тантана билан ўтади. Бунда иштирокчидар ваҳимали қиёфаларда, қўрқинчли махлуқлар, жин ва алвастилар, вампир ва арвоҳлар ниқобида бир-бирларини қўрқитадилар.
Рустам Бек тайёрлади
Манба: darakchi.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1463 |
Добавил: SHAXZOD_M
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|