16 октябр: Dj Yves Larock ТОШКЕНТда! 02.10.2009 21:18 Yves Larock Cheminade илк бор 2005 йилда Боб Синклернинг Africanism лейбли остида тайёрлаган "Zookey" альбомида мухлисларга танилди. Бу истеъдодли швейцариялик 2005 йилда "Red Dragon", "Nomadic Knight", "Viet Dao" каби, ўтган йили эса "Loosing Track Of Time" ва "Something On Your Mind" ларни яратди. "Rise Up" хитини яратиш учун Yves Larock "Moonraisers" гуруҳи хонандаси Jabaни таклиф этди. Натижада 2007 йилнинг ёз ойи учун энг ажоийб хит тайёрланди! Data Records эса ушбу таронанининг Harry Choo Choo Romero, Vandalism ва Raul Rincon томонидан яратилган ремиксларини мусиқа тингловчиларига тақдим этди, трек кўплаб хит-парадларда юқори ўринларни забт этди. Айни пайтда "Rise Up" UK Singles Chartда 24-ўринни эгаллайди. Шу йилнинг 16 октябр куни Йвес Ларок Тошкентга ташриф буюради! Швейцариялик машҳур ди-джей анъанага айланган мода байрами - юртимизда тўртинчи бора ўтказиладиган мода ва дизайн ҳафталигининг энг машҳур меҳмонларидан бири бўлади! Ватандошларимиз ушбу услубли мусиқий кечани эса интиқлик билан кутади! Интизорлигимиз арзийди, деган умиддамиз!