MUBORAK JUMA, 2025.07.04, 09:04
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Ноябрь » 16 » ДИЛДОРА НИЁЗОВА ХИЁНАТ ҚИЛДИМИ?
18:45
ДИЛДОРА НИЁЗОВА ХИЁНАТ ҚИЛДИМИ?

Ҳамиша кучли истеъдодлар қадрланади, омма назаримда эъзоз топади. Яхши санъкторларга эса қайсидир маънода ҳавас қиламиз, санъатига маҳлиё бўламиз. Бугунги суҳбатдошимиз ижодига эътибор қаратсак, у битта қўшиғи билан рақобат майдонини ёриб чиқиб, минглаб мухлисларни ҳайратлантириб, ўрин топиб, ҳануз шу ўз ўрнида! Демак, "Ишонма” ижрочисининг истеъдодига одамлар ишонади! Дилдора Ниёзова нафақат яхши хонанда балки ажойиб уй бекаси, вафоли ёр, меҳрибон она ҳам. Шахсан мен унинг овозига сиз каби тан берадиганлардан. Сўнгги пайтда унинг ижодий сустлашиб қолгани кўплаб мухлисларини хавотирга соляпти. Суҳбатда эса сизни қизиқтирган барча сволларга тўхталишга ҳаракат қилдик.

-Дилдора негадир олдингидек ижодий шаштингиз йўқдек...
-Яқинда она бўлдим. Болам билан овора бўлиб қоляпман. Ана энди ишни бошладик. "Болалик” номли янги қўшиғимга клип суратга олдик. 
-Реклама учун бир ойда қанча пул сарфлайсиз?
-Буни айтиб бўлмайди. Ижодим гуллатишга кўлимдан келганча ҳаракат қиляпман. Тўғрисини айтаман, радиоларга бориб пул тўлаб қўшиқ айлантирмайман. Радиобошловчиларни кўриб қолсам, илтимос қилишим мумкин. 
-Оила билан санъатни бирдек уддалаш қийин бўлмаяптими?
-Санъатини севган ижодкорга бу қийинчилик туғдирмаса керак. 
-Эшитишимизча, бир неча йиллик продюсериниз билан ҳамкорликка чек қўйибсиз. Бу хиёнат эмасми?
-Мен мустақил, ўзим хоҳлаганимдек ижод қилгим келди. 
-Ҳамкорликка чек қўйиш муаммо туғдирмадими? 
-Ҳозир аксинча эркинроқ ва масъулият билан ижод қиляпман. Собиқ продюсерим Тоҳир акани устоз деб биламан. У киши билан ҳамкорликка чек қўйиш ҳам тақдир бўлса керак. У киши бошқа санъаткорлар билан ижодини давом эттиряпти. Мен ўз йўлимдаман
.
-У киши хафа бўлмадими?
-Буни билмайман. У кишидан сўраш керак. 
-Сиз-чи? Сиз хурсандмисиз?
-Ўзимга ўзим продюсер ва ҳомийман. Ҳамкорлик қилган пайтларим мен учун кўп имкониятлар чегараланган эди. Билмадим, мен ҳозир туган йўл хатоми, нотўғрими муҳими, ўзимнинг фикримга суяняпман. 
-Тўйларда ўзини Дилдора Ниёзова деб таништираётган ҳамксбларингиз ҳақида ҳам эшитганмисиз?
-Эшитганман. Бироқ, кўрмаганман. 
-Турмуш ўртоғингиз ижодингизни тушунмайдиган маҳалларида қандай йўл тутасиз?
-Турмуш ўртоғим унақамас. Ҳар доим тушунади. Тўсқинлик қилмаган. Шартакилигим учун ҳам ишлаб кетавераман. Бировнинг қовоғига қараш эсимдан чиқиб қолади. Умр йўлдошимни ҳурмат қиламан. 
-Овозингиз зўр...Нега ташқи имижингизга у қадар эътибор қаратмайсиз?
-Янги клипимда биринчи бора эътибор қаратдим. Клипимни кўриб баҳо берасизлар. Жуда ўзгариб кетишни хоҳламайман. Чунки, табиий гўзалман! Манга алламбало ўзгариш ярашмайди. Ҳамиша ўзимга қулайини танладим. Дунёқарашим эркаксифатроқ. Қанча ташқи қиёфамга эътибор қаратсам, шунча фикрим ташқи гўзалигимга кетиб қолади. 
-"Ишонма”, "Зардоли” каби тароналарингиз оммавий хит бўлшиб кетганди. Яна қайси қўшиқларингиз оммлашиб кетишига ишонасиз?
-Буни олдиндан айта олмайман. "Ишонма” ҳам халққа ёқади деб ўйламаганман. Ажабмас, бундан хам яхшиси чиқиб қолса. 
-Битта тўйда шу таронангизни неча марта қайта куйлагансиз?
-Ишонасизми, исмим билан ёнма ён юрадиган таронам шу! Сурхондарёдаги бир тўйда 20 марта куйлаганим ҳали-ҳали эсимда.  
-Қайси таронамда халқнинг дардини куйлаганман деб ўйлайсиз?
-Ҳамма таронамда халқнинг дарди бор. Инсонларнинг дарди бор. Қўшиқ яратаётганда шеърнинг маъносига жуда катта эътибор қаратаман. Шеърга мусиқа яратилганда жуда чиройли қўшиқ яралади. Мусиқага шеър ёзса, қофия рол ўйнаб қоларкан. 
-Турмуш ўртоғингиз рассом. Сизга бағишлаб ҳам асар яратганми?
-Йўқ. Лекин шоирлик ҳам қилиб туради. Рассомчиликни пишиқ билгани билан менинг суратимни чизмаган. 
-Эстрада оламида сиз учун идеал ким?
-Тамарахоним, Насиба Абдуллаева, Юлдуз усмонова... Уларнинг қўшиқлари ҳаётий. Гоҳида ўйлаб қоламан, Юлдуз бўлмаганида санъаткор бўлмасмидим! 
-Шундай нимангиз борки, сиз уни ҳар доим ёнингизда олиб юрасиз?
-Бу менинг иймоним! 
-Кимнинг оиласига ҳавас қиласиз?
-Ҳамма бахтли яшаётган инсонларнинг оиласига ҳавас қиламан. 
-Сиздан истеъдодлироқ бўлмаган ёшларнинг айримлари бугун кўплаб мукофотларни қўлга киритяпти (қайси йўл биланлиги бошқа масала). Сиз ҳам гоҳида ютуқларга ўз вақтида эришмаганингиздан ўксинасизми? Ё тақдирнинг иши, омад кулиб боқмагани билан изоҳлайсизми?
-Ҳамма нарса вақти-соати билан. Мен ҳали бу ҳақда ўйлаб сиқилмаганман. Ўзимни у даражада профессионал деб ҳисобламайман ҳам. Ҳали хизмат кўрсатиб қўйган жойим йўқ. Лекин ишонаман ҳаммасига эришаман ва эришиш учун ҳаракатдан тинмайман. 
-Куз асосан қандай хотиротларингизни эсга солади?
-Ҳамма фаслдан таъсирланаман. Табитнинг ҳеч нарсасига бефарқ қарамайман. Жуда синчков қизман. Ҳаётни севаман. Яхши инсонларни ундан ҳам яхши кўраман. 
-Эл хизматидан уйга қайтаётганда, нималар ҳақида ўйлайсиз?
-Уйга кирганимда оддий рафиқаман. Машҳурлигимни остона ҳатлаб ичкарига киргач, унутаман.
-Кимдир ўзбек шоу оламида қиммат клип яратганидан, яна бошқа биров ўн йилликка татигулик хит тарона яратганидан, яна бири ўн кунлаб "Истиқлол” саройини мухлисларга тўлдириб концерт бераганидан мағрураланади. Сиз-чи?
-Инсон бўлиб яралганимга, соғ-саломат юрганимга шукур қиламан. "Ишонма” қўшигим мени хаётга қайтарди. Ёмон йўллардан қайтарди. Ижодимни ҳалққа мажбуран ҳазм килдираётганим йўқ. Қаердадир кимдир қўшиқларимдан завқ олаётган бўлса мен учун энг катта бахт шуниси.
-Қайси хонанда оиласи билан борди-келдингиз борми? 
-Ҳеч қайси билан. Ўзимдан ортмайман. Ижодим, фарзандим, оилам – ҳаммасига улгуришим керак. Бекорчи вақтим йўқ. 
-Оғир металл-рокк, ритм энд блюз, жазз... қай бирини севиб тинглашингиз мумкин?
-Менга кўпроқ поп ёкади. Жаззни эшита олмайман. Опера ҳам ёкади. Яқинда операга тушмоқчиман. 
-Яқинда Сезария Эвора юртимизда меҳмон бўлади. Унинг ижодидан қай даражада хабардорсиз?
-Вокалига гап йўқ. Насибам қўшилган бўлса, концертига тушмоқчиман. 
-Қайси санъаткор ижодидан энг яхши сирли тажрибаларни ўргангансиз?
-Хьюстон, Мэрай Кэрини кўпроқ тинглаб ўрганганман. 
-Пулга қай даражада муҳтожлик сезасиз?
-Пулга ҳамма муҳтож-ку! (кулади) Айниқса ижодкорга пул ҳамиша озлик қилади. Бироқ, ҳаётимдан нолимайман. Ишим юришиб турса булди, пул бўлади. 
-Насиба Абдуллаеванинг бир гапи ёдимга тушди: "Омадни ҳам, омадсизликни ҳам бирдек кулиб қарши олиш керак!”. Сиз тушкунликда қандай чора излайсиз?
-Тушкунликда яхши кунларимни эслайман. Тушкунликка тушган сари инсон ич этини ейди. Инсон ўзига ишонса, оғир дамлардан осон чиқиб кетади. 
-Айрим хонандалар фарзанд кўргунча оила қураётгандек. Тез ажрашиб кетишяпти. Бу вазиятга қандай муносабатдасиз?
-Ҳамма ўз билганини қилади. Ўзимдан келиб чиқсам, оиламда оддий аёлман. Пишириш, супир-сидир...турмуш ўртогим билан бир-биримизни ҳурмат қилиб, келишиб яшаяпмиз. 
-Бахтингизни асраб қолиш учун қандай йўл тутасиз? 
-Билмасам. Ҳозирча бахтлиман. Қўлимдан келганича ҳаракат қиляпман. 


Бахт ҳам аслида мавҳум тушунча. Бахтда маъно изламоқлик эса аслида мана шу мавҳумликни қай даражада идрок эта олишликда бўлса керак. Бахтнинг турфа қирралари бор назаримда. Яхши санъаткор билан суҳбатлаш ҳам мана шу қирралардан бирининг намоён бўлиши мумкин. Интервью берди, суҳбатни ёритдик, ўқияпсиз, англаяпмиз... Бирламчи бўлса-да, мана шундай бахтли онларга эришяпмиз. Ҳар биримизни бахт онлари тарк этмасин! Яна ёруғ юз билан учрашишлик бахти насиб этсин!

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2188 | Добавил: elBasanio | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Ноябрь 2009  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz