25 сентябр куни соат 19:00да "Истиқлол” санъат саройида Улуғбек
Раҳматуллаевнинг илк яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик
кўргани саҳна декорацияларидан тортиб, дастур давомида кийган
кийимларию ҳар бир ижро этилган қўшиқ учун маҳсус тайёрланган
рақслардан яққол билиш қийин эмас эди. Концерт бироз ноодатий тарзда
ўтказилди. Дастурда бошловчи бўлмади, бу вазифани Раҳматуллаевнинг ўзи
амалга оширди. Ундан ташқари, концерт ташкилотчилари ва ижодкорлари илк
қўшиқ ижро этилишидан олдин таништирилди. Ташкилий гуруҳ фақатгина
эркаклардан иборат эди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг илк концертига мослаб
уч хил кийим ва уч хил ажойиб соч турмаги яратилди. Шунингдек,
концертда Шохруххон билан бирга "Ада эмас, дада” фильми учун куйланган
саундтрек тарона ҳам ижро этилди. Хонанданинг энг яқин дўсти Сардор
Раҳимхон ҳам меҳмон сифатида ташриф буюриб, қўшиқ куйлади ва дўстини
илк яккаҳон концерт дастури билан муборакбод этди.