
Статистика |
XOZIR SAYTDA 4 MEXMON 4 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2010 » Январь » 31 » БУНЁДКОР – ЗЕНИТ
|
Лучано Спалетти жамоасига қарши учрашувда "қалдирғочлар” минимал ҳисобда имкониятни бой беришди.
Ўйинни
"Бунёдкор” ёмон ўтказмади. Аксинча, футболчиларимизнинг ҳаракати
мураббийларда илиқ таассурот қолдирди. Айниқса "Зенит” посбони Вячеслав
Малафеев дарвозаси томон олис масофадан бериб турилган кўплаб
зарбаларимиз питерликларга етарлича муаммолар туғдирди. Аммо ҳужумкор
руҳда тўп сурганларига қарамай, вакилларимизга гол киритиш шу куни
насиб қилмади.
Рақиблардан эса 34-дақиқада италиялик ярим
ҳимоячи Алессандро Розина пенальтидан учрашув тақдирини ҳал қилган
ягона тўпни киритди. 11 метрли жарима зарбаси ҳам анча тортишувли
вазиятда белгиланганди. Россияликлар ҳужумларидан бирида ҳакам тўп
оломондаги ҳимоячиларимиздан бирининг қўлига тегди деб топди ва ҳамма
учун ҳайрон қоларли тарзда пенальти белгилади.
"Бунёдкор”
Дубайдаги йиғини доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашувини 4 февраль
куни ўтказади. Жамоамизга энди Оман чемпиони "Ал-Нахда” клуби рўбарў
келади.
БУНЁДКОР – ЗЕНИТ (Санкт-Петербург, Россия) 0:1 (0:1) Гол: Розина 34 пенальти Бунёдкор (1-бўлимда): Нестеров, Рамос, Ғофуров, Исмоилов, Ковалёв, Ҳайдаров, Жоао Виктор, Ҳасанов, Жепаров, Раҳимов, Солиев; (2-бўлимда): Зуҳуров, Каримов, Жўраев, Гочгулиев, Ҳожиакбаров, Исмоилов, Кападзе, Карпенко, Саломов, Денилсон, Ристич 30 январь. Дубай. "Жебел Али” стадиони
WWW.LIGA.UZ
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 881 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|