
Статистика |
XOZIR SAYTDA 4 MEXMON 4 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2009 » Октябрь » 22 » Бугун “Бунёдкор” яна бир рекордни янгилади
16:01 Бугун “Бунёдкор” яна бир рекордни янгилади |

1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихида чемпион ҳали ҳеч қачон 4 тур олдин аниқланмаганди. Бекободдаги “Металлург” – “Пахтакор” ўйинидан сўнг бугун биз мамлакатимизнинг футбол бўйича ҳисобдаги 18-чемпиони номини расман билиб олдик. “Бунёдкор” кейинги барча бешта баҳсида бирорта очко ололмаса ҳам, пахтакорчилар эса, аксинча, ҳамма тўртта ўйинларида фақат ютсалар ҳам, улар эгаллаб турган ўринлар барибир ҳозирги ҳолида қолади. “Бунёдкор” – биринчи, “Пахтакор” эса – иккинчи поғоналарни эгаллашлари расман тасдиқланади. Чемпионатларимизда чемпион жамоалар номи аниқланган воқеалар тарихига назар соладиган бўлсак, шунга амин бўламизки, олтин медаллар соҳиби ҳали бу қадар эрта маълум бўлмаган эди. Бугунгача бундай тантаналарнинг энг эртаси чемпионат тугашига 3 тур қолганда нишонланган – уч марта. 2001 йили “Нефтчи”, 2002 ва 2003 йиллари “Пахтакор” ғолибликни маррадан уч тур олдин қўлга киритишган. Яна уч марта мухлислар чемпионни фақат сўнгги турга келибгина билиб олишган: “Пахтакор” ва “Нефтчи”нинг 1992 йилги қўшчемпионлиги, “Нефтчи”нинг 1995 йилги ҳамда “Дўстлик”нинг 2000 йилги зафарли юришлари. Ўзбекистон чемпионатларида чемпион жамоа номи расман аниқланган ҳолатлар:
1992 йил – сўнгги турда: Пахтакор ва Нефтчи
1993 йил – 2 тур олдин: Нефтчи
1994 йил – 2 тур олдин: Нефтчи
1995 йил – сўнгги турда: Нефтчи
1996 йил – 1 тур олдин: Навбаҳор
1997 йил – 1 тур олдин: МҲСК
1998 йил – 1 тур олдин: Пахтакор
1999 йил – 1 тур олдин: Дўстлик
2000 йил – сўнгги турда: Дўстлик
2001 йил – 3 тур олдин: Нефтчи
2002 йил – 3 тур олдин: Пахтакор
2003 йил – 3 тур олдин: Пахтакор
2004 йил – 2 тур олдин: Пахтакор
2005 йил – 1 тур олдин: Пахтакор
2006 йил – 2 тур олдин: Пахтакор
2007 йил – 2 тур олдин: Пахтакор
2008 йил – 2 тур олдин: Бунёдкор
2009 йил - 4 тур олдин: Бунёдкор “Бунёдкор”нинг тарихдаги биринчи чемпионлиги, яхши эсласангиз керак (қуйидаги суратларда "қалдирғочлар"нинг илк чемпионлиги нишонланган лаҳзалардан фотолавҳалар келтирилган), ўтган йили 2 тур олдин нишонланган. Бу воқеа юзасидан, “Андижон”га қарши кечган учрашув тугаши биланоқ, МҲСК стадионида Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигаси илк бор таъсис этишган чемпионлик кубоги топширилиши билан ниҳоясига етган тантанали тадбир уюштирилганди. Бу йил эса олтин медаллар чемпионат тугашига 4 тур қолганда (шахсан “Бунёдкор” учун ҳали яна 5та ўйин бор) нақд қилинди. 
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 903 |
Добавил: GENERAL
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|