 Нима учун инсонга бугун овчилик керак? Милтиқ билан панада
йиртқични кутаётганда ёки қармоқ ёҳуд спиннинг билан сув бўйида
ўтирганда дабдурустдан тушунасанки, сен айнан ўз ишинг билан машғулсан,
табиат узоқ давр мобайнида сени шунга тайёрлаган ва буткул шунинг учун
яратган. Антрополия ва тарих дарсликларининг барчасида “овчилик
ва териб ейиш билан кун кўрган” деган сўзлар учрайди. Бу бизнинг
аждодлар, ибтидоий одамлар тўғрисидадир. Ҳозир ҳар ким дўконга кириб,
дейлик, қалпоқ ёки мўйнали пўстин, бозорга ўтиб бир парча гўшт ёки
балиқ харид қилиши мумкин. Унда нима учун инсон қуролланиб ва яроғлар
билан шайланиб ўша йиртқич билан яккама-якка чиқади, табиат офатлари,
об-ҳаво балолари, ноқулайликларга чидайди? Маълумки,
олдин дўконлар бўлмаган. Бироқ содиқ йўлдош ва кўмакчи – қурол
бўлган. У боққан ва ҳимоя қилган. Овчилик қўлингдан келмаса, яримоч
юраверасан. Шу йўл билан кишилик жамиятида овчилик тажрибалари ортиб,
собитлашиб борган. Сўнгги қарийб икки юз йил давомидагина (бу давр
одамзот тарихининг 1 % дан камини ташкил этади) инсон ўша анъанавий
услуб билан овқат топмай қўйди. Ўз
вақтида Фрейд “ботил кирган ва онгга чуқур беркинган ҳаммаси,
эҳтимол, бошқача кўринишда бўлса ҳам, эртами-кеч ўз йўлини
топади” деган эди. Ҳақиқатда инсон ўз эволюциясида доимо овчи
бўлган. Қонга уриб кетганидан қутилиш жуда мушкул... Ҳайвондаги ва инсондаги
туғма овчилик туйғуси нима билан фарқланади? Асосийси, инсон одатда
истеъмол қилиши мумкин бўлганидан кўпроғини қиради. Ҳайвонот эса
бекорга ўлдирмайди, улар учун овчилик табиатда асосан озуқа топиш учун
зарур бўлади. Инсон учун эса бу ҳам спорт, ҳам рақибдошлик (ким чаққон
ва кўп ўлдиради), яна шунингдек, ўз мавқеини кўрсатиш, баъзан шунчаки
қон тўкиш (бағритошлик, зўравонлик)дир. Яна бир фарқи шундан иборатки,
ҳайвон қандай овлашни билади, инсон эса йўқ. Шунинг учун у одатланади.
Инсонда қурол бор, ҳайвоно
т унга эга
эмас. Агар шер кийикка ҳужум қилмоқчи бўлса, унинг шохи ва туёқларини
енгиши керак. Инсонга қурол хавфдан ҳоли бўлиб овлаш имконини беради.
Йиртқич таваккал қилади, овчи эса йўқ. Мана шундай қилиб овчилик
қирғинбаротга айланади. Бу инсоний атвор, ҳайвонларга хос эмас. Инсоннинг бундай қиёфаси аҳлоқдан йироқ кўринади, тўғрими?
Инсонга бошқа қарама-қаршилик ҳам хос: ўзини ёмон ҳис этдими, қалбини
мушук тирнадими, бошлиғидан аламзадами, оёғини қўлга олиб, овга
югуради. Барча аламини ўқ орқали бечора жонзотдан олади. Ҳаётда
нохушликлар кўплаб учрайди, демак, ҳайвонлар ҳам шунга қараб
қирилавериши адолатданми? Шунинг учун ов руҳий муаммоларни ҳал
қиладиган ягона қурол деб ўйлаш нотўғри.
Адреналиндан халос бўлиш, хавф ва иштиёқ, дуч келган қийинчиликларни
енгиб ўтиш зарур. Шикор, балиқ ови – бунинг учун ягона чора, деб
ўйлайдиганлар орамизда топилар? Лекин «Chinor ENK» экологик
нашриёт компанияси ходимлари бу фикрга қўшилмайдилар. Куни кеча аҳил
жамоа “Пейнтбол орқали браконьерликка зарба” ҳаракатини
ўтказиб, ҳақиқий овчилик қилиш учун ҳайвонларга қирғин келтириш шарт
эмаслигини амалда кўрсатдилар. Ўзининг бор овчилик шавқи ва туғма
ҳисларини завқли пейнтбол ўйини орқали чиқариб юбориш мумкин.
Пейнтбол сўзи (кўпчилик “пинбол” ҳам дейди) инглизчада
“Paintball” – “бўёқли пуфак” деган сўз
бирикмасидан келиб чиққан. Пейнтбол авваламбор ўйин, ҳамма ёшдаги ва
жинсдагилар ўйнашлари ҳамда тоза ҳаво ва туташган ландшафтлардан баҳра
олишлари мумкин. Агар сиз жамоа билан дам олаётган бўлсангиз, бу
умумжамоа маданиятининг бир қисми, қолаверса, унутилмас
таассуротлардир. Бефарқлар топилмаслигини комил ишонч билан айтиш
мумкин. Бунга завққа берилиш, овчилик туйғуси, адреналиннинг чиқиб
кетиши ва етук, ижобий ҳис-туйғулар ўрамини киритиш мумкин.
Ҳиссиётларнинг табиийлиги ва ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси ов руҳиятини
завқ-шавқ билан ҳис қилганига “отишмалардан” кейинги
айтилган овчилик лапарлари гувоҳлик беради.
Албатта муккасидан кетган овчи бу эрмакнинг устидан кулиши мумкин,
лекин чин маънодаги ҳақиқий овчи ҳеч маҳал қирғинбаротлик қилмайди.
Шунчаки бекорчиликдан отадиган, руҳий ҳаяжонини чиқаришни ва
“табиатга зарарли” фаол дам олишни истовчилар сони бирмунча
камаяди.
|