Божалар гурухи Рухшона билан бирга айтилган "Чегара” дея ном олган янги
қўшиққа клип суратга олди. Бундан ташқари янги қўшиқ ҳам тайёр бўлган,
тарона номи "Пулнинг кучидан”. Бирозгина антиқа номга эга бўлган
таронага Жаҳонгир Фозилжонов дўсти Жавлон Шодмонов билан бирга клип
суратга олмоқда. Режиссёр Жавлон Шодмоновнинг шахсий ижодига келадиган
бўлсак, яқин кунларда "Шомурод ва Дурдона” номли янги кинофильм суратга
олинмоқда.