 ТЕСТ №1: «Ўзгаларни тинглай оласизми?» Қуйида берилган саволларга берилган жавобларнинг ўзингизга мосини танлаб белгиланг. 1. Сизнингча сухбатлашишдан максад нима? a) Сухбатдошни яхширок урганиш b) Бирор масала буйича уз фикрини билдириш c) Фикр алмашиниш ва мухокама килиш 2. Сизга болалар «Булутлар каерда ухлайди?», «Бувилар кичкина булишганми?» тарзида саволлар беришадими? a) Ха, тез-тез b) Хеч качон c) Баъзан 3. Эрталаб ишга ёки ўқишга кетаётиб, қўшиқ хиргойи қиласизми? a) Ха, доимо бир хил ашулани b) Ха, одатда хар хил ашулани c) Йуқ, хеч қачон 4. Йиғилиш охирида маърузачига саволлар берасизми? a) Ха, доимо ниманидир сўрашга тўғри келади b) Баъзан, унинг фикри билан қўшилмаганимда c) Ҳеч качон 5. Дўстингиз ёки касбдошингиз билан сухбатлашгандан сўнг ўша муаммо юзасидан ўз қарашларингизни ўзгартирганмисиз? a) Кўпинча шундай бўлади b) Баъзан c) Ҳеч қачон 6. Ким биландир сухбатлашаётганда: a) Кўпроқ сиз гапирасиз b) Кўпроқ сухбатдошингиз гапиради c) Иккилангиз тенг гапирасиз 7. Нархи бир хил бўлганда сиз нимани харид килишни афзал кўрасиз? a) Китобни b) Видеокассетани c) Кинога билетни 8. Шеригингиз Сизга алокаси булмаган уз муаммоси хусусида гаплашмокчи. Сиз нима деб уйлайсиз? a) «кимматли вактни йукотдим-а» b) «энди унга таъсирим кучлирок булади» c) «унга ёрдам беряпман» 9. Куйидаги жумлаларнинг кай бири сизнинг нуктаи назарингизга тугри келади? a) Айни муаммо юзасидан мутахассисгина аник фикрга эга булиши мумкин b) Чиройли гапиришни билган одам хохлаган мавзусида хам гапириши мумкин c) Купинча мутахассисларга уз муаммолари ва гояларини баен этиш учун нотиклик малакаси етишмайди 10. Сухбат чогида хаелингиз чалгиб кетса, нима киласиз? a) Гапираетганни тухтатиб, уша ерни кайтаришни сурайман b) Сухбат охирида сураш учун узим учун ноаник жойни эслаб коламан c) Умуман менга хамма нарса аен 11. Эрталаб радио оркали эшитган ахборот еки кушикни кайтара оласизми? a) Ха, доимо b) Ха, лекин эсга тушириш учун вакт керак c) Эслай олмайман 12. Эстрада кушикчисида сизга купрок нима екади? a) Овози b) Ташки куриниши c) Сахнада узини тутиши 13. Концертларга тушиш сиз учун: a) Коникиш хосил киладиган ходиса b) Куп катори булиши c) Яхши курган хонанда билан учрашув 14. Сиз мехмондасиз, у ерда сиздан бошка яна 5-6 киши бор. Сиз гап бошлаганингизда, купинча: a) Сизни хеч ким тингламайди b) Хамма сизга махлие булади c) Сиз сухбатнинг ташаббускори эмассиз 15. Сиз жамиятда руй бераетган барча ходисалардан хабардорсиз. Чунки сиз: a) Мунтазам телевизор курасиз b) Радио эшитасиз c) Газета укийсиз Балларни қўшиб чиқинг. 15-20 балл. Сиз ўзгаларни тингламайсиз. Балки сиз ўзгаларни тинглашдан оладиган фойданинг қадрини билмассиз, лекин сиз билим ва тажриба учун бу ишнинг фойдасини билишингиз зарур. 25-30 балл. Сиз ўртача тингловчисиз. Сиз учун сухбат маълумот манбаи ва мулоқот учун етарли асос эмас. Сиздан кўп нарсани ўрганиш мумкин, лекин ўзингиз хам бошқалардан кўп нарса олишингиз мумкинлигини, танқид ва эътирозлар хам фойдали эканлигини унутманг, кўпроқ бошқаларни тингланг. 35-45 балл. Сизда ноёб сифат – ўзгаларни тинглаш ва меёрида гапириш бор. Сиз билан суҳбатлашиш жуда яхши, чунки сухбатдош сиздан доимо наф олади. Сиз ўзгаларнинг холатларини тушунишга хам мойилсиз, ана шу ноёб сифатни сақланг.
|