Тадқиқотлар қўрсатишларича, биринчи фарзанд, унинг укаси ёки синглисига нисбатан ақллироқ бўлади, дейди Daily Mail. Олимлар фикрларича, катта фарзанд юқорироқ IQ қийматига эга бўлиш эҳтимоли катта.
 
Голландия университети (Vrije University, Amsterdam) ходимлари, 18 ёшга тўлгунча ақлий фаолият ривожланиш коэффициенти уч марта тажрибадан ўтказилган, 650та болани кузатганлар. Доррет Бумсма (Dorret Boomsma) айтишича, ушбу натижада ўғил ва қизларга тенг равишда хос. Энг юқори IQ даражаси катта ака ёки опалари бўлмаган болаларда кузатилди. Иккинчи ўринда битта акаси ёки опаси бор болалар туради. Иккита ёки ундан кўп опа ва акалари бор болалар эса, тестда энг паст натижаларни кўрсатдилар.
 
Нима сабабдан ҳамма нарса айнан шундай эканлиги охиргача номаълум, бироқ, барча гап ота она томонидан бериладиган аҳамиятга боғлиқ: биринчи фарзандларга доим имконият борича кўп аҳамият ажратилади. Лекин, тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, катта фарзандлар энг ақлли бўлишларга қарамасдан, кичик фарзандлар одатда, суюкли фарзанд бўладилар. Биринчи фарзандлар – ҳаётда мувафаққиятларга эришадиган одамлар, ўртача фарзандлар – импульсив исёнчилар, кичиклар – ижодий шахслар, арзандалар.
Қурбақа кўзлари билан «танаввул қилади»
 
Қурбақа кўзлари билан "ютади”! Унда таомнинг оғиздан ошқозонга тушишнинг бошқа йўли йўқ!