
"Билайн” ягона алоқа оператори (Юнител МЧЖ ва Бузтон МЧЖ ҚК) "GolfSTREAM” серверида Counter-Strike 1.6 ўйини бўйича ан’анавий янги йил турнири иштирокчиларини рўйхатга олади. Воқеани изоҳлар экан, Юнител МЧЖ жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта менежери Ораз Абдуразаков шундай деди: "GolfSTREAM” серверида тўртинчи маротаба ўтказилаётган Counter-Strike турнири ўзича ноёб ҳисобланади. Бизнинг техник ресурсларимиз Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги ўйинчиларни виртуал ҳудудда тўплашга имкон беради. Чунки жамоа турли шаҳарларда истиқомат қилаётган кишилардан таркиб топган ҳоллар кам бўлмаган. Бундан ташқари, бизнинг турнирда қайси Интернет-провайдер хизматидан фойдаланишидан қат’ий назар, барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин”. Турнирда қатнашиш учун жамоа сардори www.internet.beeline.uz сайтига кириб, "GolfSTREAM” форумида шахсий хабарлар тизими орқали (KATALYST) номига "Турнирга рўйхатдан ўтиш” деган мавзу номини ёзган ҳолда ариза бериши лозим. Хабарда қуйидаги ма’лумотларни кўрсатиш зарур: Жамоа номи; Ўйинчилар рўйхати (5 нафар ўйинчи ва (агар бўлса) 2 нафар заҳирадаги ўйинчи); Жамоа сардорининг мулоқот телефон рақами; Истиқомат қилаётган шаҳри. Иштирокчиларни рўйхатга олиш 2009 йилнинг 14 декабригача давом этади.
|