Главная » 2014»Март»19 » “Beeline”нинг янги савдо офиси очилиш доирасида Galaxy S3 mini смартфони ўйналди
23:20
“Beeline”нинг янги савдо офиси очилиш доирасида Galaxy S3 mini смартфони ўйналди
“Beeline” алоқа оператори янги савдо ва хизмат кўрсатиш офиси ишга туширилганлигини эълон қилади.
14 март куни Ангренда компаниянинг навбатдаги ўз салонининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Мазкур воқеани шарҳлар экан, “Unitel”нинг Тошкент ҳудудий филиали директори Дмитрий Реш шундай деди: “Ташқи сотув тармоғини ривожлантириш ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлаш - бизнинг муҳим вазифаларимиздан биридир. Мазкур саноат шахрида истиқомат қилувчилар учун юқори даражали мижозларга хизмат кўрсатиш мумкин бўлган Ангрендаги “Beeline”нинг янги офиси ушбу йўналишдаги муҳим қадам ҳисобланади”.
“Beeline”нинг янги алоқа салонида учта мавзули майдонча очилди — намоиш доираси, Status ва абонентларга хизмат кўрсатиш.
Офис тақдимотига кўплаб меҳмонлар ташриф буюрдилар, улар ўша жойнинг ўзида “Beeline”нинг энг олди хизмат кўрсатиш стандартларини баҳолай олдилар. Барча келганлар учун $300 номиналли олтин рақамлар, “Beeline Club”нинг имтиёзли карталари ва суперсоврин – Samsung Galaxy S3 mini смартфони ўйинлари бўлиб ўтди.