SESHANBA, 2025.06.24, 11:47
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 11
MEXMON 11
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Август » 12 » «Бахтингдан очайми, тахтингдан очайми?»
20:13
«Бахтингдан очайми, тахтингдан очайми?»

Лўли ёки циганлардан алданиб, улар айёрликларига «қув» тушиб юрганлар орамизда кўплаб топилса, ажабмас. Айниқса аёллар кўпроқ алданишади. Лўлиларнинг ўзлари ҳам аёлларни осон қўлга илинтиришади. Кам ишонувчан, қатъийроқ ва вақти келганида сўкишдан ҳам тоймайдиган эркаклар баъзи ҳолларда уларга қаршилик кўрсата олишади. Аммо бу ҳам баъзи ҳолларда...

Зомбилаштиришнинг турли усуллари сизга таъсир этмаган бўлса, хурсанд бўлманг, кези келганда лўли ёки циганлар гипнози ҳар қандай тўсқинликдан ўтиб кетиши мумкин. Бундан омон қолиш учун ҳимояланишнинг оддий усулларини қўллаш ёрдам беради.

Лўлилар гипнози психологик таъсирнинг энг қадимги усулларига асосланади. Баъзиларнинг айтишича, унинг тарихи ҳиндларга бориб тақалар экан. Лўлилар бу усулни узоқ ўтмишда ўзлаштириб олишган ва муваффақиятли қўллаб келишмоқда, зеро, бу имконият авлоддан авлодга кўчиб келади. Қизиғи шундаки, гипноз қилиш фақат аёл лўлиларга хос, эркаклар бундай имкониятдан махрум. Барча лўлилар кучли психолог бўлиб, эҳтимолий ўлжанинг юзига қараб, худди очиқ китобни ўқигандек ўқийверишади. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳамма лўлилар ҳам ноанъанавий таъсир қилиш усуллари ва келажакни кўра билишга қодир эмас. Бундай фазилати бор лўлилар профессионал ҳисобланади, қолганлар – қобилиятсизлар эса ўлжани чалғитиш билан машғул бўлишади.

Одам бошини айлантириш, қўл, қаҳва ёки қартада фол очишга лўлиларни ёшликдан ўргатишади. Бунинг учун болалар катталарнинг ёнларида юришади. Ўн ёшларга борганда болада гипноз қилиш қобилияти борми ёки пешонасига чалғитиш битилганлигини аниқлашади ва қизнинг келажаги белгилаб берилади. Қизиғи шундаки, туғма қаллоблик қобилиятини лўлилар илоҳий инъом дейишади ва ундан бош тортиш катта гуноҳ, деб ҳисоблашади.

Лўли ёки циганларнинг «криминал таланти»ни очиб ташлаш билан психологлар анчадан буён шуғулланишади. Аммо шу пайтгача тўлиқ ва батафсил маълумот бера олишмади. Фақат алданганларнинг маъюс тажрибасини ўрганиш билан кифояланишмоқда.

Лўли муваффақиятининг сирларидан бири – тинмай гапириб, миянгизни чарчатишдан иборат. Тинмай гап оқиб келиши руҳиятни толиқтиради ва вазиятни оқилона баҳолашга имкон бермайди. Бунга дуч келганлар тасдиқлаши мумкин: бунда ирода сусайиб, фикрлаш қобилияти чекланиб қолади.

Яна бир усулларидан бири - «зомбилаштирадиган» гапларни тузаётганда ноанъанавий лексик шакллардан фойдаланишади, яъни гаплар қулоқ ўрганганидан ўзгача тартибда келади ва натижада фикрлаш қобилияти ортиқча фаолият юритишга мажбур бўлади. Бундан ташқари лўли интонацияси тўлқинсимон бўлиб, одамни уйқусиратиб қўяди.

Сизни ўзига оғдириб олиш учун ҳурмат тариқасида «сизлаши» ҳам, ўзига яқин олгандек «сенлаши» ҳам мумкин. Шу билан бирга «жонингдан», «ўргулай» дея ўлжани авраб олишга ҳаракат қилади. Маълум вақт ичида ўнг қўлингизни ушлаб олади – шу тариқа миянинг чап яримшарини «ўчириб» қўяди. Айнан миянгизнинг чап томони вазиятни баҳолаш ва ҳаракатларни назорат қилишга масъулдир. Ўнг яримшари эса ҳиссиёт ва тасаввур учун жавобгар. Бу эса лўли учун айни муддао – унинг «сеҳрли» гапларини тинглаб, уларга ишонишингиз ва камроқ нарсалар ҳақида ўйлашингиз керак.

Лўлилар гипнозининг оддий кўриниши – кўчадаги алдашни кўриб чиқайлик. Сизнинг пулингизни олиб қўйиш учун қаллобга нима керак?

1. Дастлабки алоқа ўрнатиш. Гап бошлаш учун лўли сизга оддий савол ёки илтимос билан мурожаат қилади: «Соат неча бўлди / Метрога қандай ўтиш мумкин / Сигаретангиз йўқми / Кечирасиз, менга бир қараб юбормайсизми?». Одатда одам бундай саволларга ўйламай-нетмай жавоб қайтаради.

2. Яқин алоқага ўтиш. Жавоб қайтарганингиздан кейин лўли миннатдорчилик билдира бошлайди ва дилдан сўзлашга тушади: «Яхши одам экансиз, дугонам/синглим/опамдек яқин олиб, бир фол очиб берайми, бунга пул ҳам олмайман». Лўли эътиборингизни сусайтириш учун бир неча марта пул олмаслигини такрорлайди. Сўнгра сизнинг хотиржамлигингизни бузадиган бир ахборот ташлайди: «сизни ажойиб инсон севар экан, лекин бахтингизга бир тўсиқ тўғаноқ бўляпти», «яқин одамингиз ҳақида қайғуряпсиз, лекин аҳволи ёмонлашиши мумкин», «яхши бўлганингиз учун кулфатни йўқотаман, тугунларингизни очаман» ва ҳоказо.

3. «Русумга тортиш». «Тугунларни очишни» лўли шу ернинг ўзида, сиз бор воқеани тўғри англаб тушунмасингиздан аввал бошлаб юборади. Одатда сочингизнинг бир толаси юлиб, унга пуфлашни сўрайди ва нималарнидир пичирлай бошлайди. Буларнинг ҳаммаси сиз «русумга» кириб бўлгач, ундан қайтиб чиқмаслигингиз учун атайлаб қилинади.

4. Пул билан алдаш. Лўли сизни авраб олганига ишонч ҳоқил қилгач, исталган қоғоз пул беришингизни илтимос қилади – гўёки сочингизни ўраб олиш учун. Агар соч юлмаган бўлса, қўлингизда қаттиқ ушлаб туриб, унга жодуларини ўқишга тушади. Майда купюра унга тўғри келмайди - «йирикроғидан бераверинг, акс ҳолда яхши ёрдам бермайди ёки аҳвол янаям оғирлашади». «Сеҳрланиб» қолган одам пул чиқараётганида қаллоб унинг қўлини зийраклик билан кузатиб туради. Натижада соч йирик пулга ўралади ва лўли уни ўзига олиб қолади ёхуд сизда йирикроғи борлигини кўриб қолса, сочли «конверт»ни пул олган жойингизга қайта солади: «мана кўрдингизми, менга ҳеч нарсангиз керак эмас». Қўлини қайтариб олаётганида энг йирик пулингизни ҳам тортиб олади: «ҳаммаси яхши бўлиши учун йирик пул билан ювиб қўйиш керак».

Хуллас, авраб-алдаб пулингизнинг бир қисмини ёки умуман ҳаммасини тортиб олишга ҳаракат қилади.

 

Қандай қутулиш мумкин?

Лўлилар кимга гапириш керак, кимга эса ҳожати йўқлигини яхши билишади. Агар толиққан, ҳаёлга берилган қиёфани кўриб қолса, «ўлжа»га айлантириши ҳеч гапмас. Шунинг учун лўлини кўришингиз билан юзингизга кулгу ёки агрессив қиёфа бағишланг. Агар лўли интилишларини давом эттираверса, қадамингизни тезлаштириб, иложи борича унинг гапларидан нари кетишга ҳаракат қилинг. Бунинг иложи бўлмаса, ўзингиз фаол бўлинг. Дарров «сен»лашга ўтиб, тинмай нималарнидир гапира бошланг, «болаларинг кўпми?», «эринг хафа қилмайдими?» каби шахсий саволларни бера бошланг ёки гапларини тинмай бўлаверинг: «кечирасан, нима дединг, мен эшитмай қолдим?». Аниқроғи, ўзингиз кўпроқ гапириб, лўли нима деяётганига эътибор бермаслик лозим. Бир позада тўхтаб қолманг, тинмай ҳаракатда бўлинг, «фалажлик»ка солиб қўйишларига имкон берманг.

Лўлининг кўзига назарингиз тушиб қолишидан қочинг. Алдоқчи билан суҳбатнинг ҳар сониясида иложи борича қочиб қолишга урининг. Ҳатто орқангиздан «сочинг менда, ҳали кўрасан, уйинга кулфат ёғилади» каби қўрқитишларга ишонманг.Лўлининг лаънатидан чўчиманг, агар жиддий сабаб бермаган бўлсангиз, у кўзи тушган одамига лаънатини сочавермайди. Ниҳоят, олдингиздан кўп лўлилар чиқиб қолса, ўта эҳтиёткор бўлинг – сизни албатта ўмариб кетишади. Шунинг учун, яхшиси, «оёқ қилиш» керак.



Категория: Психология | Просмотров: 3330 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Август 2010  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz