Қисқа вақт ичида ўзбек шоу-бизнеси оламида ўзининг муносиб ўрнига эга
бўлиб бораётган "Баён” командаси хақида Россиянинг энг машхур сайтлари
ёза бошлади. Бир қарашда бу хақиқатдан бироз йироқдай туюлади. Яъни,
Россия сайтларининг ёзиши учун мавзулар етарли деб ҳам ўйлашингиз
мумкин. Лекин бу хақиқат!!! Тез кунда гуруҳнинг янги "Без тебя” деб
номланган таронаси мухлислар эътиборига хавола этилади. Аммо қаранги
биринчилардан бўлиб ушбу таронани, бутун МДХ давлатлари
радиостанцияларини энг янги қўшиқлар билан таъминловчи сайт орқали
тинглаш имконига эга бўласиз. Хўш, ушбу шов-шувли хабар қачон ўз
тасдиғини топади, деган савол сизда туғилган бўлиши табиий. Унда
сайтимизни кузатиб боринг ва тез кунда ушбу сайт номи сизга эълон
қилинади.