Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё
ўйинларидаги ўзининг навбатдаги ўйинини нимчорак финалда Қатар
олимпиячиларига қарши ўтказди.
Учрашув терма жамоамизнинг устунлигида бошланган бўлсада, қатарликлар
ҳам ҳавфли ҳужумларни уюштиришди. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг
курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоа аъзолари дарвозалар томон ҳужум
уюштириб туришди.
Иккинчи бўлим ҳам шу руҳда давом этди. Бўлимнинг ўрталарига келиб
жамоалар бироз очиқ футбол ўйнашга киришиб кетишди. Аммо футболчилар
яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.
Шу тариқа ўйиннинг асосий вақти нурсиз дуранг натижа билан якунига
етди. Қўшимча бўлимларнинг 108-дақиқасида Иван Нагаев ҳисобни очди.
Кенжа Тўраевнинг ажойиб тўп етказишидан сўнг Иван Нагаев дарвозабон
билан бирга-бир вазиятга чиқиб имкониятдан унимли фойдаланди.
Ўзбекистон терма жамоасининг
навбатдаги рақиби нимчорак финалда майдон эгалари Хитойни мағлуб этган
Жанубий Корея терма жамоасидир.
Осиё ўйинлари-2010
Қатар – Ўзбекистон 0:1
Гол: Иван Нагаев, 108.
Қатар: Аҳмад
Софян, Ҳамид Исмоил, Амарал Марконе, Ҳатим Абдулазиз, Холид Ҳассан,
Даниэль, Али Жаралла, Набил Носир, Муҳаммад Ҳамад, Ҳассан Абдулкарим,
Муса Муҳаммад
Ўзбекистон: Темур Жўраев,
Шерзод Аъзамов, Акмал Холмуродов, Дилёрбек Эрматов, Одил Аҳмедов, Кенжа
Тўраев, Зоҳир Пиримов, Ғулом Ўрунов, Жасур Ҳасанов (Сардор Мирзаев,
118), Иван Нагаев, Фозил Мусаев
Огоҳлантириш: Нагаев, 72
Куннинг дастлабки учрашувида Эрон
малайзияликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Гонконг термаси
Уммонга йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Ўзбекистон билан чорак финалда учрашадиган терма жамоа номи Хитой -
Жанубий Корея олимпиячилари ўртасида аниқланди. Майдон эгалари
кореяликларга 0:3 ҳисобида енгилишди.
Эрон – Малайзия 3:1
Хитой – Жанубий Корея 0:3
Демак, чорак финалда қуйидаги жуфтликлар баҳс олиб боришади:
Эрон - Уммон
Ўзбекистон - Ж.Корея
Чорак финал учрашувлари 19 ноябрь куни ўтказилади.
|