Вояга етган бир йигит ҳар кунгидек тунги капалакларнинг уясига келди, эшикни қўнғироғига қўлини чўзди лекин чалишга ўлгирмади, тепа этаждан - аввалдан уюштириб пойлаб турган милиция ҳодимлари тушиб келишди ва дарҳол уни қўлга олишди, ташқарига олиб чиқишди, ҳамда уни машинанинг орқасига юклашди. 02 машинаси бола билан тўлди. Машинадаги одамларни ҳам ўша ҳонадондан ушлашганди.
Машина орқасида одам кўплигидан бола жуда ҳам қисилиб кетди, одамлар бир бирларига ҳижолат қилиб қарашарди, лекин боланинг баҳтига машинада унинг таниши йўқ экан. Шунда бироз бўлсада боланинг кўнгли жойига тушди, чунки бундай жойларда танишлардан ҳудо ўзи асрасин. Уёғи нима бўлса ҳам бўлаверсин, олиб боришади кейин эса сўроқ қилиб қўйиб юборишади, агарда жарима қилишса тўлиман-да чиқиб келаман - дея уйлади.
Нима учун бугун "РЭД" қилишибди билмиман, балки яна биронтаси иш кўрсатган бўлса керак, ўзи ҳар доим шундай бўлади, бу жой ўзи нотинч жой экан, энди бошқа жой топишим керак - дея уйлади бола. Унга бошқа жойларни топиш мушкул эмасди, унга ҳаммасидан ҳам ҳозирги ҳонадондагилар жуда ёқарди. Ҳаммасидан ҳам у ерда 7 нафар қизлар яшасалар, бола айнан Гулнозани олдига келарди. Шунинг учун ҳам бошқа ерларга боргиси ҳам келмасди. Лекин гапнинг маъноси бунда эмас.
Ҳаммани милиция бўлимига келтиришди ва бирма-бир туширишди. Шунда сержантлардан бири иккинчисига ҳамма ушланган безори одамларни яъни айнан ўша ҳонадонга келганларни бир жойга тўплашни буюрди. Шунда иккинчи сержант ичкарида ҳам ўша ҳонадондан ушлаб келинган одамлар мавжудлигини айтди. Руҳсат олиб одамларни ичкаридаги камерага қўша бошлашди.
Шунда бола ҳаммани ортидан кетма-кет кира бошлади, камерага киришда бироз танишларга ҳаёли кетиб қолди. Болада яна қўрқув пайдо бўлди, эҳҳ энди нима қиламан, агар ичкарида бирон бир танишим чиқиб қолса мен ўзимни ҳеч қачон кечира олмайман - дея уйлади. Ичкарида эса аввалроқ ушлаб келинган одамларнинг ичида унинг отаси ўтирарди.
|