
Статистика |
XOZIR SAYTDA 10 MEXMON 10 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2010 » Август » 7 » АЁЛЛАРНИНГ ХАТОЛАРИ
20:34 АЁЛЛАРНИНГ ХАТОЛАРИ |
АЁЛЛАРНИНГ ЎЗЛАРИНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН ДОИМИЙ ХАТОЛАРИ
Косметика ишлаб чиқарувчилар
сизга ҳеч қачон: "шундоқ ҳам соғлом, муаммосиз юз териси учун
қимматбаҳо кремларга пул ишлатиш шарт эмас! – демайдилар. Лекин, чиндан
ҳам юз териси ва ташқи кўриниш, соғлом ҳамда чиройли бўлиши учун нима қилиш керак?
Ҳаммаси инсон ўзини тўғри ва доимий парвариш қилишида!
Соғлом ва чиройли юз териси, барча аёлларнинг орзуси дейиш мумкин.
Аммо, бу ҳақида ҳар қанча маълумот берилса ҳам, телевидение ва
журналлар томонидан турли тавсиялар, ҳамда ҳар хил косметика фирмалари
томонидан турли воситалар ишлаб чиқарилса ҳам, афсуски, оз сонли
аёлларгина соғлом ва муаммосиз юз терисига эга. Буни сабаби нимада?
Сабаби, энг маълумотли аёллар ҳам ўзини парвариш қилишда ва
косметикадан фойдаланишда хатога йўл қўйиши мумкин экан. (албатта, бу
хатоларни тўғриласа бўлади)
1.
Жуда ҳам кўп кучли тозаловчи воситаларни қўлланилиши. Кўпчилик
аёлларнинг фикрича тозаловчи гель яхши кўпиради ва терини тозалаб,
ялтиратади. Афсуски, бари аксинча! Бундай геллар унчалик яхши
кўпирмайди, шунингдек, унга қўшилган лаурилсульфат терига салбий таъсир
кўрсатади. Шунингдек, бу восита таркибидаги изоприл ҳам ҳуснбузар
тошишига ва муддатидан олдин қаришга сабаб бўлиши мумкин.
Юз ювиш учун юмшоқ ва ёғ кислотаси кўп бўлган, қуруқ ва таъсирли юз
териси учун мўлжалланган воситалардан фойдаланиш керак. Улар юзни
табиий ташқи қаватига салбий таъсир кўрсатмайди. Совундан эса яхшиси
бутунлай воз кечганингиз маъқул. Чунки, у терини дағаллаштириши мумкин.
Тозалаш воситаси ҳамда кремлар таркибида кимёвий ингридиентлар сони
қанча кам бўлса, шунча яхши.
2.
Махсус юзни тозалаш воситалари ҳисобланган пилинг ва скраблардан
нотўғри фойдаланиш. Айниқса, пилинг даражасини беради деб, таъкидланган
кремлардан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш керак. Пилинг юз териси рангини
яхшилайди ва ажинларни йўқотади, ёшартириш хусусиятига эга. Лекин,
пилинг учун албатта, мутахассис косметологга мурожаат қилиш зарур.
Скраб ҳам юз терисини тозалаш воситаси, ундан ҳам мутахассис косметолог
тавсиясига кўра, юз терисини ҳолатини аниқлаган ҳолда фойдаланган
маъқул. Бундай "юзни деярли шилиб тозалайдиган” воситалардан 30 ёшдан
ошгандан кейин фойдаланиш тавсия этилади. Ҳозирда баъзи бир кундузги ва
кечки кремларга пилинг формуласи қўшилмоқда. Лекин, агар сиз кундузи
бундай кремни суртиб, кечқурун яна скрабдан ҳам фойдалансангиз,
терингизни нозиқ устки қатлами зарарланиши мумкин.
3.
Доимий равишда таркибида ретиноид бўлган кремлардан фойдаланланмаслик!
Ретиноид ёки А витамини, ҳозирда ажинларни йўқотишда ижобий таъсир
кўрсатувчи ягона ингридиентдир. 30 ёшдан кейин (камида кун ора) доимий
равишда, таркибида А винатмини бўлган кремлардан фойдаланиш керак!
Асосан, кечки кремлардан.
4.
Гўзаллик салонларига кўп бориш. Турли косметик муолажаларга ҳадеб пул
ишлатавериш билан бирданига гўзал бўлиб қолиш мумкин эмас! Турли табиий
воситалар ва ниқоблар, гўзаллик салонида ишлатилган қимматбаҳо "кимёвий
ниқоблар ва воситалар”дан кўра кўпроқ ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Салонга, косметолог ҳузурига борганингизда ҳам, қандай воситаларга
аллергиянгиз борлигини ва қон босимингиз қандай, барчасини айтишингиз
керак. Негаки, баъзи воситалар аллергия бериши ҳам мумкин. Шунингдек,
салондаги кимёвий воситалардан кўп фойдаланиш терини қуритиб, чарчатиши
мумкин.
5.
Қуёш нурига қарши воситалардан билиб–билмай фойдаланиш. Шуни билинг–ки,
қуёш нури юз терисини биринчи даражали душмани дейиш ҳам мумкин. Қуёш
нурида кўп бўлмасликка ҳаракат қилинг. Энг муҳими, қуёш нуридан
ҳимояловчи кремлар, юмшатувчи кремлар, упадан фойдаланинг. Қуёш нури
юзингиз терисини қорайтириб юборишига йўл қўйманг.
6. Баъзида юзингиздаги макияжни
тозаламай
ухлаб қоласизми?
Ҳеч қачон бундай қилманг!
Уйқуга ётишдан олдин юзингизни аввал тозалаш воситаси билан тозалаб,
кейин ювиб ташланг. Бўлмаса, бўёқлар юзга сингиб, терида муаммо пайдо
бўлади.
7.
Энг муҳими эса, муддати ўтган крем ва косметика воситаларини доим
ташлаб юборинг. Кўпчилик аёллар муддати ўтган бўлса ҳам ҳали тугамаган
кремдан фойланиш одатини тарк этолмайдилар. Баъзилар эса сақланиш
муддати ўтиб кетган помада ёки бошқа косметика воситаларини кўриниши
янги–ку, деб ташлашга кўзлари қиймайди. Ҳеч қачон бундай қилманг! Крем
ва косметика воситаларини муддати ўтгач, улар терингизга ўта салбий
таъсир кўрсатади!
Шундай экан, хасислик қилманг, доим сақланиш муддати ўтмаган, сифатли косметикадан фойдаланинг!
|
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR |
Просмотров: 2212 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|