
Бизни бўлимимизга ёш қизни ишчи ҳодим лавозимига олинди, ёшимиз бир йилга фарқ қилади, исми Феруза, албатта кўп вақт ўтмай биз бир-биримизга деярли ўрганиб қолдик, ҳаттоки обедга ҳам бирга борамиз. Мен кўпроқ суҳбатни уни ҳурмат қилган ҳолда, қолаверса севган ёрим борлиги сабабли севгидан ташқаридаги бўлган мавзуларда олиб бораман. Лекин яқиндагина бир қизиқ вазият пайдо бўлди, ҳамда энди қандай қилиб уни кўзига қарашни билмай қолдим, сабаби мени иш жойимга севган ёрим келиб қолганди ва мен у билан узоқ вақт яқиндан суҳбатлашиб қолдим, шу пайт Феруза бирдан сумкасини олиб иш вақти тамом бўлмасдан, қолаверса мен билан ҳам ҳайрлашмасдан, деярли буни уни юзидан сездим - зарда қилиб ҳонадан чиқиб кетди.
|