SESHANBA, 2025.07.08, 00:01
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 2
MEXMON 2
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Декабрь » 20 » «Аёл лафзи ёхуд ҳаёт жилғалари»
04:05
«Аёл лафзи ёхуд ҳаёт жилғалари»

Тез кунларда ойнаи-жаҳонларда намойиш этилиши кутилаётган сериаллардан бири «ҳаёт жилғалари» деб номланади. Турли жанрларни ўзида қамраб олган бу картина Абдуҳалил Менгноров ҳамда Дилмурод Мирҳидоевлар режиссёрлигида суратга олинган.
Сериал ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун уни суратга олган режиссёрлардан бири сизу бизга «Шайтанат» картинасидаги Шомил роли билан яхши таниш бўлган Абдуҳалил Менгноровга мурожаат қилдик.
-Абдуҳалил ака, нима учун бирданига актёрликдан режиссёрлик соҳасига ўтиб кетдингиз?
-Инсон умри давомида мазмунли яшашга, ўзидан яхши ном қолдиришга ҳаракат қилади. «ҳаёт жилғалари» хам менинг режиссёрлик соҳасида қилган илк ишим эмас. Бунгача мисол учун болажонлар учун тайёрланадиган «Эртаклар яхшиликка етаклар» кўрсатувига ўзим ҳам сценарий ёзиб, ҳам режиссёрлик қилардим. Бундан ташқари Зулфиқор Мусоқов билан биргаликда «Бомба» фильмига режиссёрлик қилганман. ҳикоянавис Зулфия ғуролбой қизининг ҳикояси асосида қисқа метражли «Чақмоқ чаққан тун» номли фильмим билан бир нечта давлатларда ўтказилган халқаро фестивалларда қатнашдим. Айнан шу фильмим учун Россияда ўтказилган «ХХI асрнинг янги фильми» деб номланган ҳалқоро фестивалда «Энг яхши кино режиссёр» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритдим. Сериал ҳақида гапирадиган бўлсам, Фотиҳ Жалолов ғояси асосида яратилган бу кўп қисмли фильмни суратга олиш ишларини ниҳояладик. Тез кунларда у томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади.
-«ҳаёт жилғалари»нинг дастлабки номи «Аёл лафзи» бўлган экан...
-Худди шундай. Бу йил «ғишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги» йили бўлганлиги муносабати билан бир фермер аёлнинг ҳаёт йўли, бу йўлда чеккан азоблари-ю эришган ютуқлари ҳақида фильм қилмоқчи эдик аслида. Кейин сценарий ёзилиши жараёнида воқеалар ривожланиб, кенгайиб борди ва ўз–ўзидан «Аёл лафзи» деган ном бу картинага торлик қила бошлади, яъни сериал мазмунини қамраб ололмади. Бундан ташқари кўпгина ижодкорлар «Нега аёл лафзи, лафз фақат эркакларда бўлади-ку» деган фикрлар билдиришди. Уларнинг бу фикрларига менда жавоб ҳам бор эди. Аммо... турфа тақдирлар кесишуви, ёшларимизнинг ҳаёт йўллари, катта йўл ёқасида кичкина жилғалар мавжудлигини ўзида яққол акс эттирган сериалимизга умумий қилиб «ҳаёт жилғалари» деб ном бердик. Биласизми, сериални суратга олиш давомида актёрларни ҳаракатга келтириб туришга ҳаракат қилдим. Ҳзим қишлоқ ҳаётини унчалик яхши билмаганлигим сабабли, ишни бошлаш олдидан бироз чўчиган ҳам бўлдим. Сабаби сериалимизнинг 90 фоизи буғдой ва пахта далаларида суратга олиниши керак эди. Ваҳолан-ки, томошабин бир хилликдан дарров зерика бошлайди. ҳамфикирларимнинг маслаҳатлари ва ижодий жамоанинг ёрдамида бир йўлни топдим. Сериал давомида содир бўладиган қизиқарли воқеалар, янги муаммолар гирдобида қолган ва уни ечимини топишга ҳаракат қиладиган қаҳрамонларнинг қиёфасини кўрган томошабинлар асло зерикишмайди деб ўйлайман.
-Сериални суратга олиш давомида қизиқарли воқеалар ҳам бўлгандир?
-Албатта. Иш бор жойда ҳар хил жараён ва ҳолатлар бўлади. Мисол учун режиссёр дўстим Жаҳонгир ғосимов иш жараёнида актёрларнинг исмини ёдидан чиқариб қўярди. Сериални суратга олиш жарёнида менда ҳам шу ҳолат такрорланса денг. Иш жараёнида Насрулло исмли актёрга ҳа деб «Турсунбой» деб мурожаат қилганим учун, шу исм унга ёпишди-қолди. Сериалда бош қаҳрамонлардан бирини Гулзода Исроилова исмли актрисамиз ижро этяпти. У ҳам биз ижодкорларни роса кулдирди. Рус мактабда таълим олгани учун ўзбекча гапиришга қийналди ва сценарийдаги диалогларни ёдлаб олиб гапирди. Сценарий бўйича унга «Нега бунча озғинсан» деб савол берилганда: «Амалга диета қиламан» деса бўладими. Ваҳолан-ки, бу гап сценарийда «Диетага амал қиламан» деб ёзилган. Гулзода ўз ролини маҳорат билан ижро этди. Лекин унга Дилноза Кубаева овоз беряпти.
-Сериалда яна қайси актёрларимиз иштирок этишяпти?
-Ёқуб Ахмедов, ҳайрулла Саъдиев, Обид Юнусов, Тўхтамуров Азизов, Юлдуз ҳамидова, Тоҳир Саидов, Фатхулла Хўжаев сингари малакали актёрларимиз қаторида ҳали томошабинлар учун унчалик таниш бўлмаган ёш ижодкорларни ҳам сериалга жалб қилганмиз. ҳали унчалик тажрибага эга бўлмаган актёрлар билан ишлаш бироз қийинчилик туғдирган бўлса ҳам иш жараёни аввалида олдимга қўйган мақсадимга эришдим, дея оламан. Сериални суратга олиш ишлари ниҳоясига етгач унда рол ижро этган Дилдора ғурбонова деган қизимиз «Ниҳол» мукофотини олди. Моҳичеҳра Исломова исмли қизимиз Санъат институтининг талабаси бўлди. Бундан чиқдики, «ҳаёт жилғалари» унда иштирок этган ҳар бир ижодкорга муваффақият олиб келса, ажабмас...
Нигина Шоева суҳбатлашди.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1199 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz