SESHANBA, 2025.06.24, 10:47
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Январь » 12 » Абдурайим Абдуваҳобов: «Мен реал инсонман»!
04:04
Абдурайим Абдуваҳобов: «Мен реал инсонман»!

Санъаткорга кўпинча масофадан назар ташлаймизу, фақат кулиб турган чеҳрасини, сийратини кўрамиз. Унинг ички олами, санъаткор бўлиб танилгунига қадар босиб ўтган йўли эса бизга мавҳумлигича қолаверади.
Бугун сиз билан эл суйган санъаткор -Абдурайим Абдуваҳобовнинг кечирган ҳаёт йўлларига, ички оламига, юрагига сайр қиламиз.

Болаликни ёдга олсам…
-...Болаликни ёдга олганим замон, қато-ор экилган кекса толлар ёдимга тушади. Ҳша, энг беғубор дамларга гувоҳ бўлган толлар… Ёз келса, биз болалар тол новдаларидан хивич ясаб ўйнасак, қизлар тол баргларидан сочларига сочпопуклар тақишарди.
Айниқса, ҳозиргидай қиш қировли дамларда кўча биз болаларнинг шовқин-суронимизга тўлиб кетарди. Ким ғорбобо ясаган, ким чана тортган…
Бугун-чи? Ҳша чана тортиб юрган болалар салобатли-саодатли инсонларга, сочпопук таққан қизчалар эса бола-чақали, бир оиланинг бекаси бўлмиш аёлларга айланишган. Эски шаҳарнинг тор кўчаларидан, пастак уйларидан ҳозир асар ҳам қолмади. ғадрдон толлар кесилиб, биз юрган йўлкалар беркилиб кетган.
Умр ўтаяпти…
Машҳурликка илк қадам. «Шум бола»
-...1976-йиллар эди. Ҳша вақтларда чиқадиган болалар газетасида кафтдаккина эълон берилди: «7 дан 14 ёшгача бўлган болаларни ғафур ғулом асари асосида суратга олинадиган «Шум бола» фильмига рол учун ўтказиладиган «проба»га таклиф қиламиз».
Мен ўшанда 6-синфда ўқир эдим. Санъатга ихлосим баланд эди, мактабимизда очилган драма тўгарагига қатнардим. Эълонни ўқидим-у, ҳаловатим йўқолди. Танловдан ўтишимга, фильмда роль ўйнашимга ич-ичимдан ишониб кетдим шу пайт. Аммо проба ўтаётган майдончага борганимда, бояги ҳаяжонимдан асар ҳам қолмади. У ерга мингдан зиёд болалар йиғилишганди. Синов сўнггида атиги икки нафар болани олиб қолишди. Шу икки бахтли боладан бири мен эдим. Аслида менга Шум боланинг дўсти -Омон ролини ижро этиш топширилганди. Омон ролини ўйнаган Саидкаримга эса Шум бола образини ижро этиш буюрилди. Бир ҳафтача синовдан сўнг роллар алмашди.
Фильм масъулият билан, юракдан ишланган-ки, ўн-йигирма марталаб қайта намойиш этилса-да томошабинлар ҳамон мириқиб томоша қилишади. «Шум бола» мени машҳур қилиб юборди ва кейинчалик менинг ташриф қоғозимга айланди.
«Лаззат»ни лаззати борида тўхтатдик
-«Лаззат ошхонаси»ни тўхтатганимиздан сўнг «Нега «Лаззат» кўринмай қўйди?» -деб сўраганлар кўп бўлди. Тўхтатмасак ҳам бўлмасди. Сабаби, кўрсатувнинг «эгизак»лари кўпайиб кетди. Натижада сифатсиз кўрсатувлар орасида «Лаззат»нинг аввалгидай лаззати сезилмай қолди. Кўрсатувга жуда кўп одамнинг меҳнати сингган эди. Телевизорда томоша қилиб ўтирганда сезилмайди, аммо камера ортида камида ўттизта одам тер тўкар эдик. Вақтида тўхтатиб қолдик-ки, мухлислар оғзида ҳамон «Лаззат»нинг лаззати қолган.
«Чимилдиқ»да пробадан ўтолмаганман…
-Чимилдиқда ўйнаганим -муҳаббати армонга айланган йигит роли дилимга яқин. Шу ролни ижро этиш топширилганида «Эплай олармикинман?» деб ўйлагандим. Кинода билинмаслиги мумкин, аммо театр саҳнасида рол ижро этиш жуда қийин. Кинода бир жойи ўхшамай қолса, монтаж қилиб тўғрилаб юборса бўлади, театрда эса хато қилишга ҳаққингиз йўқ! Бир ролни ижро этиш учун камида икки-уч ой ўша образни ўрганиб чиқамиз. Ижро этишимиз керак бўлган ўша образни юрагига киришга ҳаракат қиламиз. Унинг дилидан кечаётган ўйларини, дардларини, туйғуларини очиб бериш лозим, яъни қайсидир маънода бир муддатга ўша тасвирланган инсонга айланиб қолишингиз керак! Чимилдиқдаги йигит роли эса оғир эди. Йигит ёридан вафо кўрмагач, қайта уйланмасликка аҳд қилган. Тенгдошлари аллақачон уйланиб, болали бўлиб кетган, у эса ҳам жисман, ҳам қалбан ёлғиз. Шунда отасининг биргина «Эркакмисан?!» деган сўзи йигитга қаттиқ таъсир қилади. ҳар қандай йигит ҳам бундай сўзга чидолмайди ахҳир! ғаҳрамоним отасининг шу гапидан сўнг уйланишга рози бўлади. Ролимни чин юракдан, бутун борлиғимни унутиб ижро этишга ҳаракат қилганман. Балки шу сабабли томошабинларнинг олқишига сазовор бўлгандир?
«Чимилдиқ»нинг киносида ҳам нега ўзингиз ўйнаб қўя қолмагансиз?» деб савол беришади. Мен фильмда ҳам йигит ролини ижро этишни жуда истагандим, аммо негадир пробадан ўта олмадим. Йигитни ҳам, қизни ҳам бошқа актёр ва актрисалар ижро этишди. Аслида Мелис Абзалов бизнинг спектаклимизни икки-уч бор томоша қилиб, фильм ишлашга жазм этгандилар. Нега фильмга мени олишмагани эса менга ҳануз қоронғу…
Орзуларга берилмайман
Баъзан «ғандай ролни ижро этишни орзу қиласиз?» деб сўрашади. Йўқ, мен орзу қилмайман. Чунки орзулар ҳар доим ҳам ушалавермайди. Мен реал инсонман. ҳаётга реал кўз билан қарайман. «Мен фалончи ролни ижро этишни орзу қилардим, афсус…» дейдиганлар тоифасига кириб қолишни истамайман. ғандай рол бўлишидан қатъи назар бутун кучимни, меҳримни бериб ижро этаман.
Шу кунларда...
-Шу кунларда учта янги асарни саҳналаштириб мухлислар эътиборига ҳавола этмоқдамиз. Булар «Танҳо юлдуз», «Сулув келинчак», «Ҳзбекча рақс» спектакллари. Бундан ташқари «Рустам» номли тарихий асарда ҳам рол ижро этаяпман. «Рустам» жуда мукаммал  ёзилган, одам савдоси билан боғлиқ спектакл. Кинодаги ижобий, комик ролларимдан фарқли равишда «Рустам»да салбий қаҳрамонни гавдалантирдим. Баҳо эса албатта сиз азиз томошабинлардан. Сизлар ҳам келингизлар, оила, рўзғор ташвишларидан ортиб, театрга келиб, спектаклларни кўриб, кўнглингизни ёзинг, баҳра олинг. Биз сиз мухлислар учун ишлаяпмиз.
2010-йил барчага бахт келтирсин!
-Аллоҳга ҳамд бўлсин, янги йил остонасига ҳам соғ-саломатликда етиб олдик. Илоҳим кириб келган йил барчамиз учун бахтли, омадли кечсин! Санъаткор дўстларимизнинг, ёшларимизнинг ҳам ишларига ривож берсин. Доимо халқ ардоғида бўлишсин! Мухлисларимиз ҳам бахтимизга соғ бўлишсин! Уйлари нурга, қувончга тўлсин!
Лобар Азизхўжаева суҳбатлашди.

7x7



Просмотров: 863 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Январь 2010  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    25262728293031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz