Саудия Арабистони суди 8 ёшли қизнинг 50 ёшли эридан ажрашиш учун берган аризасини кўриб чиқишга тайёрланмоқда.
Араб матбуотида маълум қилинишича, қиз айни пайтдаги эрига ўз отасининг розилигисиз турмушга чиққан. Шу сабабли суд иши қизнинг онасига қаратилган, чунки, шу пайтга қадар унинг отаси никоҳ барчанинг розилиги билан амалга оширилган, деган қарорни рад этиб келмоқда.
Албатта, бундай очиқ-ойдин ошкор этилган ҳолат араб давлатларида биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. 2008 йилнинг апрелида Яман суди ҳам 8 ёшли қизни 28 ёшли эридан ажратиб олиш билан боғлиқ ишни кўриб чиққан эди.
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари вакилларининг тасдиқлашича, айрим давлатларда катта маблағ эвазига ёш қизларни турмушга бериб юбориш одат тусига кириб қолди. Бу ҳолат оталарнинг ҳали туғилмаган чақалоқларни (ўғил ёки қизини) олдиндан ўзаро келишган ҳолда бошқа бировларга «атаб» қўйишига боғлиқ қадимий маданий анъаналар билан изоҳланмоқда.
|